12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:35
Маданият 👁 499

«УСТОЗНИ ЭСЛАБ» НОМЛИ ХОТИРА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

«УСТОЗНИ ЭСЛАБ» НОМЛИ ХОТИРА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистондагина эмас, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларида ҳам ўзининг соҳир овози билан куйлаган қўшиқлари, халқ достонлари билан машҳур бўлган Назир қори Наҳимов қисқагина, 47 йил умр кўрган бўлса-да ўзидан асрларга тотугулик маънавий мерос қолдирди.

У 1930 йилда Хоразм вилоятининг Манғит туманида туғилган. У дунёга табиатан кўзи ожиз бўлиб келган бўлса-да, Яратган беназир қобилият ҳамда олийжаноблик, одамийлик хислатлари билан сийлаган эди. Шу боисдан кўзи ожизлар мактабида таҳсил олиш билан бирга 10 ёшидан бошлаб соз чалиб, ашулалар ижро қилган.

Уни қобилиятли дейиш камлик қилар эди. Чунки Назир Раҳимов Амударё санъатининг дарғаси, ноёб, бетакрор овоз соҳиби, ашулабоп шеърлар муаллифи, ўз шеърларига ўзи мусиқа басталаб, элга ином этган серқирра ижодкор эди, у ашула сўзига мос чолғу турида дилларни забт эта оладиган ўлмас оҳанглар ярата олган, ижро қилган эди. Юртдошларимиз бу ашулаларни ҳамон унутмай, аудио тасмалар орқали тинглаб, ҳокисор ижрочисини ҳурмат-эҳтиром билан  хотираларида сақлаб келади.

Шу йилнинг 6 май куни туман Маданият бўлими томошалар залида серқирра ижодкор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Назир Раҳимов хотирасига бағишлаб “Устозни эслаб” деб номланган бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирга Назир Раҳимовнинг шогирдлари, санъат шинавандалари, маҳаллалар фаолларидан ташқари қўшни туман ва вилоятлардан ҳам мухлислари, ижодий ҳамкорлик қилган санъаткорлар иштирок этдилар.

Тадбирни сухандан Ойбек Бегимов бошқариб борди. У дастлаб Назир қори Раҳимов ҳаёти ва ижодий фаолияти хусусида гапирди ва устоз санъаткорнинг йўлини давом эттираётган фарзандлари, неваралари ижодига ҳам тўхталди.

Тадбирда сўзга чиққан Назир Раҳимовнинг мухлисларидан бири, таълим  фахрийси Солий Собиров, элликқалъалик санъаткор Ҳожибой Сатликов, қизи Сайёра Абдураҳмоновалар у ҳақдаги хотираларидан сўзлаб бердилар.

Навбат Назир Раҳимовга ҳавас қилиб қўлига тор олган, унинг қўшиқларини айтиб санъатга кириб келган туманимизнинг иқтидорли ўғлони Баҳодир Ражабовга берилди. У мамлакатимизнинг барча  ҳудудлари санъат шинавандалари Назир Раҳимов ижросида севиб тинглаб, кўнгилларига муҳрланиб қолган “Кийик” қиссасидан парча ижро қилди.

Шунингдек, Тўлибой Йўлдошев, Анвар Худойберганов, Муроджон Ибрагимов, Музаффар Исмоилов, Зоҳидхон Нуримбетов, Ўмирбек Тўраевлар устоз санъаткор ижро этган қўшиқларни томошабинлар эътиборига тақдим этдилар.

Шуни эътироф этиш керакки, Назир Раҳимов ижро этган қўшиқлар ўзига хос оҳангдорлиги, сўзлари маънолилиги ва киши қалбининг нозик торларини черта олиши, энг покиза таассуротлар уйғота олиши билан киши хотирасида мустаҳкам ўрнашиб қолар эди. Унинг қўшиқларини ёш-у кекса барча севиб тинглаши, ўзича хиргойи қилишга ҳаракат қилиши ҳам шундандир, балки?

Қувонч билан айтиш мумкинки, Назир Раҳимов қўшиқларининг ёш шинавандалари, уларни ижро этишга  иштиёқмандлари ҳам кўп.

Тадбирда Қиличбой Маданият маркази ашула тўгараги иштирокчилари, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида устоз снъаткор яратган қўшиқларни тинглаганларнинг кўзларига ёш қалқди. Бу Назир Раҳимов қўшиқлари ҳозирги ёшлар кўнглини ҳам забт этаётганини кўрсатади. Демак у ўзининг улкан маънавий мероси билан доимо барҳаёт! Санъат, санъат шинавандалари бор экан, демак Назир Раҳимов номи яшайверади!

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026