14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:24
Маданият 👁 277

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН МАДАНИЯТ ХОДИМИ ГУЛМИРЗА НУРМАТОВНИНГ 80ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН МАДАНИЯТ ХОДИМИ ГУЛМИРЗА НУРМАТОВНИНГ 80ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, уларнинг фаолияти нафақат ўз жамоаси ютуқларига, балки ўша соҳа ривожига ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилади. Узоқ йиллар туманимиздаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабини, туман Маданият бўлимини маҳорат билан бошқарган, ёшлигидан то нуроний ёшигача туманимизда санъатни ривожлантиришга, ёш истеъдодларни излаб топиш, уларнинг иқтидорини юксалтиришга бахшида қилган таниқли ҳофиз, бастакор, кўплаб ёшларнинг устози Гулмирза Нурматовни ана шундай инсонлардан бири десак, муболаға бўлмайди.

Гулмирза Нурматов шу йилнинг 2 апрелида табаррук 80 ёшини қарши олди. Шу муносабат билан 1 апрель куни туман Маданият бўлимида отахон санъаткор билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга соҳа ходимлари, Гулмирза Нурматов билан ҳаммаслак бўлиб ишлаб, айни кунда кексалик нафақасига чиққан қадрдонлари, шогирдлари, дўстлари иштирок этдилар.

Тадбирни туман Маданият бўлими ходими Ойбек Бегимов бошқариб борди. Дастлаб сўзга чиққан Гулмирза Нурматовнинг собиқ ҳамкасби Омонбой Ҳасанов юбилярнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва туманимизда санъатни ривожлантиришдаги хизматлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, Гулмирза Нурматовни ёшлигидаёқ устоз санъаткорлар Назир Наҳимов, Усмон Аҳмедов, Ражаббой Бобожоновлар ўз сафларига чорлаган, турли тадбирларда, концерт дастурларда бирга қўшиқлар ижро этиб, ҳамкорликда меҳнат қилишган.

Гулмирза Нурматов соҳир овоз билан куйлаган қўшиқлари туманимизгина эмас, республикамиз миқёсида кўплаб томошабинларга манзур бўлган. У узоқ йиллар 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига, туман Маданият бўлимига раҳбарлик қилган, соҳадаги фидойи хизматлари туфайли “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.

Гулмирза Нурматов туманимиз миқёсида ўтказиладиган оммавий байрам, сайлларда хор ижрочилиги, гуруҳ рақсларини жорий этган, томошагоҳда фон яратишни олиб кирган.

Тадбирда Қорқалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлигининг халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорликни ривожлантириш сектори раҳбари Нурмуҳаммад Жиянбоев табригидан сўнг туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлаш гуруҳи етакчи мутахассиси Озод Алмуродов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабоев, меҳнат фахрийси Рустам Рўзметовлар юбилярга туман ҳокимлигининг совғаларини топширдилар ва қутлуғ 80 ёши билан қутладилар.

Айтиш жоизки, бир вақтлар туманимизда Ҳайитбой боломончи исмли кишининг чалган сурнай, боломон оҳанглари одамларга жуда манзур бўлган. У кишининг вафотидан сўнг бу асбобларни чаладиган одам қолмагани, бироқ мусиқа ва санъат мактабида қизиқувчилар кўплигини инобатга олиб ва санъатнинг ушбу тури йўқолиб кетмаслиги учун шунчаки бир ҳаваскор сурнай чалувчи кишини ўқитувчи мактабга ишга олиб, сурнай синфини очган ва кейинчалик ушбу асбобни чалувчи профиссионал кадрлар етишиб чиқишига сабабчи бўлган. Ҳозирги 9-сонли ва 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳам айнан Гулмирза Нурматовнинг саъй-ҳаракатлари билан қурилган. “Жайхун мўъжизалари” саҳна цирк жамоаси ҳам унинг ташаббуси билан ташкил этилган.

Гулмирза Нурматовнинг бунингдек фидойи хизматларини бутун халқимиз ҳақли равишда эътироф этади. Бу тадбирда ҳам яққол намоён бўлди.

Таълим фахрийси Аҳмад Машарипов, туман Маданият бўлимида узоқ йиллар кутубхонлар тармоғига раҳбарлик қилган Гулчеҳра ҳожи опа Дўсимбетова, таниқли ҳофиз Анвар Худойбергановларнинг табрикларидан сўнг туманимиз санъаткорлари ижросида Гулмирза Нурматов куй басталаган қўшиқлар ижро қилинди.

Тадбир сўнгида Гулмирза Нурматов ўзига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром учун ташкилотчиларга, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019