14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:39
Сиёсат 👁 3,081

Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари

Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари

Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбек модели”нинг ҳаётимизга татбиқ этилиши натижасида давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда улкан ютуқлар қўлга киритилди.

Шу ўринда давлат қурилиши ва унинг тараққиёти, жамиятимизнинг демократик янгиланиши, иқтисодиётимизни ривожлантириш ва эркинлаштириш, маънавий-маърифий ишлар билан боғлиқ бўлган, қисқача айтганда, олдимизда турган барча муаммо ва вазифаларни ечишда муҳтарам юртбошимиз И.Каримов айтганларидек "Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун” деган теран маъноли фикрларини асло унутмаслигимиз керак.

Мустақиллик йилларида ФҲДЁ органлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар фуқароларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.

Мустақил тараққиёт йилларида демократик янгиланиш ва сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратишда эришган муҳим ютуқларимиздан бири бу асосий Қонунимиз - Конституциянинг қабул қилиниши бўлди.

Миллат ва давлатнинг ривожланиши кўп жиҳатдан оилага боғлиқ бўлгани учун 1992 йилда қабул қилинган Конституциямизнинг XIV боби оилага бағишланди. Унинг 63-моддасига биноан "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”. Шунингдек, Конституциямизда оналик ва болаликнинг давлат томонидан мустаҳкамланиши, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликларининг белгиланганлиги миллий қадриятларимизга асосланган бўлиб, ушбу нормалар бирон-бир давлат конституциясида мавжуд эмас.

Истиқлол йилларида ёшларга оила қуриш нақадар муҳим ва масъулиятли иш эканини англатиш, соғлом оилани шакллантириш, оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш учун зарур шарт-шароит яратиш, ёш келин-куёвларни оилага тайёрлаш, оила манфаатларини ҳимоялаш, соғлом фарзанд ўстириш, тарбиялаш ва вояга етказиш масаласи энг устувор сиёсат даражасига кўтарилди.

1998 йил "Оила йили”, деб номланди, махсус давлат дастури ҳаётга татбиқ этилди. Худди шу йили Оила Кодекси кучга кирди. 2002 йилда Кодекснинг 17-моддасига никоҳланувчи шахсларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказишни кўзда тутувчи қўшимча киритилди. Унга асосан ҳукуматимизнинг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланиб, никоҳланувчи шахсларнинг психик, наркологик, таносил, сил, ОИВ/ОИТС касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиши белгилаб қўйилди. Бу эса, тиббиёт муассасалари қатори ФҲДЁ органлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклади. Аҳамиятлиси, бу каби саъй-ҳаракатлар соғлом зурриёднинг дунёга келишига хизмат қилмоқда.

Ёшларнинг, халқимизнинг ҳуқуқий билимларини, маънавий маданиятини юксалтириш, оналар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни шакллантириш, ёшларнинг тарбиясига аҳамият бериш, оиладаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида ФҲДЁ бўлимларида "Оила дорилфунуни” ташкил этилди.

Кейинги йилларда ФҲДЁ органлари фаолиятини такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби ҳақидаги Йўриқнома, Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларнинг қабул қилиниши, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомнинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши, ФҲДЁ органлари масъул ходимларига махсус унвонлар, яъни мартаба даражаларининг берилиши соҳага бўлган эътиборнинг ёрқин намунаси, дея эътироф этиш мумкин.

2011 йилнинг 30 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унга кўра олис аҳоли пунктларида янги штат бирликлари ва ФҲДЁ бўлимлари ташкил қилинди.

Амударё тумани ФҲДЁ бўлимигабир иш юритувчива учта қоровулштатлари янгидан берилди.Инспектор лавозимидаги ходимларолий юридик маълумотгаэга кадрлар билантаъминланди.

Туманимиз ФҲДЁбўлимининг 1935 йилдан бошлабҳозирги кунга қадарархив фондида сақланибкелаётган туғилганлик, никоҳ,никоҳдан ажрашганлик ваўлим ҳақидаги архивкитоблари далолатнома ёзувинингҳар бир турибўйича ажратилиб, жами 1381 архив китоблари янгидан тикилдива инвентаризация ишлариамалга оширилди, электроналфавит тизими яратилди.Жорий йилнинг июл ойидан бошлаб,ягона электрон архивтизимига ўтилди.

Бу эса халқимиз учун улкан аҳамиятга эга муҳим воқеа бўлиб, халққа ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада яхшилашда, хусусан, никоҳ маросимларининг замон талабларига хос, тантанали равишда ўтказилишига ҳамда келажак авлоднинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишига имкон яратади.

Хулоса ўрнида айтганда, ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилган. Зеро, ҳар бир шахс малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлиб, асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу тамойилни тўла-тўкис амалга ошириш фаолиятимизнинг бош мезонига айланган. Бу эса ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий шартидир.

С.Халбаева,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси.
(Фото - http://www.haqida.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026