Ёш оилалар учун уй-жойлар
ЎзА, А.Ортиқбоев, 02.07.2014 14:34
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётан
ислоҳотлар жараёнида жамиятнинг асосий бўғини бўлган ёш оилаларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароити яратишга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг
жорий йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат
сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори ҳамда «Соғлом бола йили» Давлат дастурида ҳам ушбу йўналишдаги
муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, улар изчиллик билан амалга
оширилмоқда.
Ушбу қарор ва дастур асосида Қорақалпоғистон
Республикасининг Элликқалъа, Беруний, Хўжайли ва Амударё туманларида ёш
оилалар учун кўпқаватли уйлар қурилмоқда. "Камолот” шаҳарчаси, деб
номланаётган мавзелар айни пайтда улкан бунёдкорлик майдонига айланган.
–
Ёшлар учун янги уйлар қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда, – дейди
"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
раиси Жўлдасбой Абдужамилов. – Барча қулайликларга эга бу уйлар ёш
оилалар учун махсус лойиҳа асосида бунёд этилмоқда. Улар ёш оилаларга
тижорат банклари томонидан 5 фоизли имтиёзли кредит асосида берилади.
"Камолот"
шаҳарчасида турар-жойлар билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши
ҳам жадал амалга оширилаётир. Шунингдек, болалар спорт майдончалари,
мактабгача таълим муассасаси бунёд этилади.
(Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶