14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:39
Сиёсат 👁 2,647

Давлатимиз қудрати ва ҳурлигимиз рамзи

Давлатимиз қудрати ва ҳурлигимиз рамзи

ЎзА, Зиёдулла Жонибеков, 01.07.2014 11:06

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат рамзлари эл-юртнинг ҳурлиги, миллий ғурур ва менталитети, шонли тарихи, маънавий-маданий бойлиги, урф-одат ва анъаналари, буюк мақсад ва эзгу орзу-интилишларини ўзида акс эттиради.

Истиқлолга эришгач, мамлакатимиз ҳам ўз давлат рамзларига эга бўлди. Бугун Ўзбекистон ўз Байроғи, Герби, Мадҳияси ва Валютасига эга.

Давлатимиз гербида халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топган. Унда тасвирланган гуллаган водий узра нур сочаётган офтоб серқуёш юртимизга, ундаги обод манзилларга ишора. Баланд тоғлар оралаб оқаётган дарёлар – ҳаёт боқийлиги тимсоли бўлса, гербнинг сўл томонидаги буғдой бошоқлари халқимизнинг ризқ-рўзи бутунлигидан, ўнг томонидаги қийғос очилган ғўза ифодаланган чамбар халқимизнинг оппоқ орзулари, эзгу ниятларидан далолатдир. Гербнинг юқори қисмида элу юртимиз жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган.

Гербимиз марказида бахт ва олижаноблик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб, парвозга шайланиб турибди. Бу халқимизга хос эзгу орзу-умидлар ифодасидир. Зеро, элимиз Ҳумони азал-азалдан бахт қуши сифатида тасаввур этиб келган.

Гербимиздаги ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, эзгулик, бахт-саодат, тўкинлик, фаровонлик каби орзу-умидларини ўзида намоён этади. Гербнинг пастки қисмидаги давлатимиз байроғини ифодаловчи чамбар бандига зарҳал ҳарфлар билан "Ўзбекистон” сўзи битилган.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги тарихий қонунда белгиланганидек, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, ҳокимликлар, қўмиталар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари бинолари, чет эллардаги мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг пештоқида ўрнатилган. Республикамиз давлат чегараларидаги Давлат герби барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди. Ватан остонасидаги давлатимиз рамзини кўриб, беихтиёр қалбимиз энтикади, муқаддас заминимизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз янада ошади.

Давлат герби тасвири ҳар биримизнинг мана шу саховатли замин фарзанди, ушбу озод юрт фуқароси эканимизни тасдиқловчи фуқаролик паспортида ҳам акс эттирилган.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонунда мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахслар давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт экани белгилаб қўйилган.

Давлат рамзлари муқаддасдир. 2010 йил 24 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги қонунга мувофиқ, давлатимиз рамзларидан фойдаланиш қоидалари янада такомиллаштирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

Ҳа, мустақил Ватанимизнинг Давлат герби улкан ғоявий-тарбиявий аҳамиятга молик тимсол сифатида барчамиз учун қадрли ва муқаддасдир. Уни ҳар сафар кўрганимизда шундай бетакрор, ҳеч кимдан кам бўлмаган қудратли мамлакатда яшаётганимиздан фахр-ифтихор туйғуларини ҳис этамиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026