24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:45
Сиёсат 👁 647

Бизнинг давлатимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Бизнинг давлатимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

13 декабрь куни Президентимиз раҳбарлигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар самарадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йилда 102 ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилганлиги, ногиронлиги бўлган шахслар учун енгилликлар яратилаётганлиги, ижтимоий хизмат ходимлари томонидан 95 минг муҳтож одамларга ёрдам кўрсатилганлиги, 51 минг кишига ногиронлик белгиланиб, уларнинг 26 минги протез ускуналари билан таъминланганлиги, 5 минг ногиронлиги бўлган болаларнинг боғча-мактабларга жойлаштирилганлиги, давлатимизда ҳеч бир инсон давлат ҳимоясида эканлиги алоҳида таъкидланди.

Бу соҳада жойлардаги 14 минг раҳбарлар 75 минг камбағал оилаларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш тизими йўлга қўйилганлиги яхши самара берган, лекин айрим туманларда бу ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Жорий йилда ҳар бир ҳокимга намунавий кўча ташкил қилиш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароит ҳозирлаш вазифаси топширилган эди, бу вазифа 2025 йилда ҳам алоҳида назоратга олиниши ва яна бир намунавий кўча ташкил қилиш ҳокимлар зиммасига юклатилди.

Янги йилда 1 миллион 200 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилиши, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун барча имкониятларни сарфлаш, Тойлоқ ва Косонсой тажрибаларини ўрганиш ва жорий қилиш таъкидланди. Оилавий боғчалар сони кўпайтирилади ва улардаги 15 фоиз ўринлар камбағал оила фарзандлари учун ажратилади ва боғча тўловлари қисман қоплаб берилади. 118 минг ёшлар чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитилади.

Одамлар баъзан соатлаб давлат идораларида навбат кутишади, битта ижтимоий ёрдам олиш учун ўнлаб ҳужжатларни йиғишади. Уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида “ижтимоий карта” жорий қилиниб, у билан транспортда бепул юриш, газ, электр ва ўқиш харажатлари учун компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага туширилади. Бу тизим келаси йилнинг 1 июлигача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади. Янги йилдан реабилитация хизматлари йўлга қўйилади, хизмат турлари ва имкониятлари кенгайтирилади. Корея ва Япониядан экспертлар жалб қилиниб, кадрларнинг малакалари оширилади. Ногиронлиги бўлган шахсларни соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга турли имтиёзлар берилади.

Давлатимиз ҳар бир фуқаронинг ҳаётий эҳтиёжлари учун қайғуради ва уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун ҳаракат қилади. Атрофимизда яшаётган имконияти чекланган матонатли инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг тўлақонли инсонлар каби ҳаёт кечиришларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Санобар Хўжамуротова, 32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026