Сиёсат
👁 2,250
Ўзбекистон дунёдаги энг бахтли мамлакатлар 30талигига кирди
Ўзбекистон Gallup World тадқиқот ташкилоти томонидан тузилган бахтли давлатлар рўйхатига кирди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ижобий таассуротлар кўрсаткичи (Positive Experience Index) рейтингида Ўзбекистон 138 мамлакат ичида 29-ўринда жойлашди, дейилади Daryo.Uz хабарида.
Ушбу рейтингда Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у Франция (34-ўрин), Финляндия (36), Италия (45), Буюк Британия (54) ва Япония (60) каби баъзи ривожланган мамалакатларни ортда қолдирди.
Парагвай, Панама ва Гватемала рўйхатда етакчилик қилди. АҚШ 15-ўринда жойлашди.
Gallup компаниясининг таъкидлашича, кўп пул топадиган кишилар бахтлироқ бўлиб чиққан. «Бироқ бахт ҳар доим ҳам пулга сотилавермайди», — дея таъкидланди хабарда.
Рейтинг 138 мамлакатнинг ҳар бирида мингга яқин кишилардан олинган сўров натижасида тузилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶