14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 190

КУЗГИ БУҒДОЙ СИФАТЛИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

КУЗГИ БУҒДОЙ СИФАТЛИ ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

Кузги буғдойдан мўл ҳосил олиниши куз, қиш, баҳор мавсумида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишга боғлиқ.

Суғориладиган ер шароитида кузги буғдой парвариши буғдой уруғи экилганидан бошланади. Яъни уруғ бир текис  униб чиқишига намлик етарли бўлиши учун суғорилади.

Мақбул муддатларда экилган ғалла майдонларидан бир текис ниҳол олинганда ниҳолларнинг кузги ривожланиши  таъминланса, қишдан яхши чиқади. Чунки ғалла ниҳоллари униб чиққач, 20-25 кун ичида тупланиш фазаси бошланади. Агар ушбу муддат бироз кечикса, ҳар гектарига 5 тоннадан чириган гўнг сепиш энг самарали усулдир. Ғалла ниҳолининг ҳосилдор бўлиб етилишида маҳаллий ўғитнинг аҳамияти катта.

Ғалла майдонларини ҳар бир озиқлантиришдан сўнг, суғориш ишларини  амалга ошириш, бунда шарбат усулидан фойдаланиш жуда яхши самара беради. Ҳар 5 гектар ғалла майдонига 1 дона шарбат ўралар қазиш, ҳамда гектарига 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш кутилганидай ҳосил етиштиришга асос бўлади.

Туманимизда ҳам 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида бу муҳим ишга улкан эътибор берилаётир. Жами ғалла экилган 3800 гектар майдонларда текис ниҳол олишга эришилди ва кузги-қишни парваришлаш ишлари қизғин бормоқда. Шу кунгача режадаги 905 дона хандақ қазилиб, кузги суғориш ишлари шарбат усулида олиб борилди. Кунига  458 тоннадан зиёд маҳаллий ўғит буғдой далалари бошига жамғарилмоқда. Жамғарилган ўғитлар эса пешма-пеш буғдойзорларга сепилаяпти.

Бу ишларга туманимиздаги мавжуд муқобил машина трактор парклари техникалари фермер хўжаликларининг техникалари жалб этилаяпти. Шу боисдан ҳам кунига маҳаллий ўғит жамғариш режасининг икки ярим фоизидан ортиғи адо этилаётир.

Туманимизнинг Ҳолимбег, Қипчоқ овулларида ҳам буғдой парвариши, айниқса далаларга мўл ҳосил гарови ҳисобланмиш маҳаллий ўғит жамғариш ва сепиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Маълумки мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ғалла етиштиришда давлат буюртмасидан воз кечилиб, нарх белгилаш эркинлаштирилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – маҳсулот етиштириш ҳажмини кескин ошириш, деҳқоннинг манфаатдорлигини таъминлашдир.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солиш билан бирга бутун дунёни иқтисодий инқирозга ҳам олиб келаётгани тобора равшан бўлиб бормоқда.

Ана шундай вазиятда ғаллачиликдан юқори ҳосил олишга эришиш – мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз дон маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилашнинг гарови бўлиб хизмат қилади. Республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам бунинг учун айни кунларда барча чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019