13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Сиёсат 👁 255

28 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” ТОПШИРИЛДИ

28 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” ТОПШИРИЛДИ

Янги йил байрами арафасида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев ва барча  секторлар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги болажонларнинг уйларига бориб, Янги йил билан қутлаб, Президент совғаларини топширди. Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақида.

Бутун дунё аҳолисини жиддий синовлардан ўтказаётган коронавирус пандемияси гарчи, мамлакатимизда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигига эришилаётган бўлса-да, карантин чекловларига қатъий амал қилишни тақозо этмоқда. Ҳукумат қарорига кўра, шу боисдан ҳам Янги йил байрамини корхона-ташкилотларда, олий, умумий  ўрта таълим, мактабгача таълим ташкилотларида корпооратив  нишонламаслик тавсия қилинди. Байрамни ҳамма ўз оиласи даврасида нишонлаш, одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормаслик, Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ташкилотларида “Президент арчаси” байрам томошаларини ҳам ўтказмаслик топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги тегишли баёнига кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 2020 йилги “Президент арчаси” тадбири Covid-19 вируси билан боғлиқ пандемия шароитида республикада жорий этилган карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига жорий йил 29-30 декабрь кунлари Меҳрибонлик уйи, Болалар уйи тарбияланувчилари, маҳаллалардаги ота-она қаровисиз қолган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, шунингдек, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болаларга “Президент совғаси”ни яшаш манзилларига олиб бориб тарқатиши белгиланди.

Болажонлар учун Янги йил байрами, байрам муносабати билан ўтказиладиган томошалар, ям-яшил арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигидаги ўйин-кулгулар олам-олам завқ бағишлайди, театрлаштирилган томошалар ўчмас таассуротлар қолдиради. Аммо бугунги кундаги эпидемиологик вазият инобатга олиниб, жорий йилда бунингдек томошалар ташкил қилинмаса-да, халқпарвар ва болажон ҳукуматимиз топшириғига кўра, кўнгли ярим, ота-она қаровисиз қолган, кам таъминланган оилалар фарзандларига Президент совғалари топширилгани болаларга олам-олам шодлик бахш этди.

29-30 декабрь кунлари туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ва барча  секторлар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги ана шундай болажонлар уйларига бориб, Янги йил билан қутлаб, Президент совғасини топширдилар.

Хусусан, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида истиқомат қилувчи Асадбек Мадраҳимов, Мадинабону Маҳраҳимова, Олмазор маҳалласида яшовчи Умидбек Жуманиёзов, Мафтуна Олламберганова, Гулзор маҳалласида яшовчи Чарос Раҳимовалар яшовчи хонадонларга ташриф буюриб, Президентимизнинг Янги йил совғасини топширди. Туман ҳокими болажонлар билан дилдан суҳбатлашиб, яшаш шароитлари билан танишди.

Шунингдек, тумандаги бошқа секторлар раҳбарлари ҳам ўз ҳудудларида болажонларга Президент совғаларини топширдилар. 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов сектор ҳудудида истиқомат қилувчи Беҳруз Асқаров, Шоҳруз Асқаров, Ҳикматилла Раҳимов, Омонбой Ғойибов, Севинчой Эркинова, Беҳруз Худойбергановларга Президент совғасини топшириб, Янги йил байрами билан қутлади, ўқишларида муваффақиятлар тилади.

Байрам арафасида туман бўйича 28 нафар болажонларга хонадонларига ташриф буюрилиб, секторлар раҳбарлари томонидан Президент совғалари топширилди ва байрам қувончлари ҳадя этилди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026