12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Иқтисодиёт 👁 381

“Агробанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Амударё туманида эҳтиёжманд оилаларга совғалар топширди

“Агробанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Амударё туманида эҳтиёжманд оилаларга совғалар топширди

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Агробанк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Расулов туманимизда бўлиб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг иқтсодий аҳволи ва туманда камбағалликни  қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шу билан бирга кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кириб бориб, уларнинг муаммоларини  ўрганди ҳамда Янги йил совғаларини топширди.

Туманимиз нафақат Қорақалпоғистон Республикаси балки мамлакатимиздаги аҳолиси ва ер майдони жиҳатидан катта туманлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда туманимизда 200 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туманда “Темир дафтар”га киритилган оилалар сони даставвал 2467 тани ташкил этган. Ушбу оилаларнинг иқтисодини кўтариш, камбағалликдан чиқариш мақсадида масъуллар томонидан амалга оширилган самарали ишлар туфайли, бугунги кунда “Темир дафтар”даги 2361 та оилада истиқомат қилувчи 4204 нафар киши иш билан таъминланган ва бу оилаларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар натижасида ушбу 2361 та оиланинг яшаш шароитлари яхшиланиб, “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.

“Темир дафтар” – бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган дастур ҳисобланади. Ушбу дастурга кўра, туманимизда ҳам ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритилган эди. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг вақтинчалик тартибига асосан, туманимиздаги “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар аъзоларига иш топиб бериш ҳамда уларнинг доимий даромадга эга бўлишларига кўмаклашилди.

Ҳозирги пайтда туманимизда “Темир дафтар” рўйхатида 106 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида Агробанк томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, якунланаётган 2020 йил давомида Агробанк томонидан тумандаги эҳтиёжманд оилаларга 200 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Айрим хонадонларга 71,2 млн. сўм маблағ эвазига эчкилар олиб берилиб, чорва боқишга йўналтирилди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга 9,7 млн. сўмлик кўмир маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.

Туманимизда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 98,6 минг нафар аёл-қизларнинг 663 нафари ишсиз бўлиб, улардан 9 нафари олий маълумотли мутахассислар, 195 нафари ўрта махсус ва 459 нафари ўрта маълумотга эга аёллардир. “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 18-30 ёш оралиғидаги 44 минг 340 нафар ёшлардан 5 минг 196  нафари иш билан таъминланмаган. Ушбу муаммоларни бартараф этиш, туманда камбағалликни қисқартириш, айниқса, ёшларнинг доимий иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида  туманда “Ёшлар ва боғдорчилик” ўқув маркази биносини янгидан барпо этиш учун “Агробанк” томонидан 1,2 млрд. сўмлик ҳомийлик маблағлари ажратилди.

Айни кунларда бутун мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда ҳам янги йил байрам шукуҳи кезмоқда. Халқимизни ушбу қутлуғ кунларда тўкис ва бахтиёр кўриш барчамизга қувонч бағишлайди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган оилалар аъзоларига қувончли кайфият улашиш мақсадида Агробанк томонидан яна бир эзгу иш амалга оширилди. Юқоридаги дафтарлар рўйхатидаги оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 111,5 млн. сўмлик моддий ёрдам ажратилди. “Темир дафтар” рўйхатидаги 106 та  оилаларга эса Янги йил совғаси сифатида кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026