БЕЗГАК – ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК
Соғлик – инсоннинг биринчи муҳим эҳтиёжи бўлиб, уни асраб-авайлашда соғлом турмуш тарзи қоидаларига қатъий риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу сабабдан ҳам, инсон вақт ажратиб, спорт билан шуғулланиши, овқатланиш меъёрига алоҳида эътибор қаратиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши лозим. Акс ҳолда, турли хавфли юқумли касалликларни юқтириб олиши ҳеч гап эмас.
Инсон учун хавфли юқумли касалликлардан бири безгак касаллигидир. У фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин бўлган паразитлар – плазмодийлар орқали чақирилади. Плазмодийлар содда жониворлар синфига мансуб бўлиб, паразитлар одам қонида, яъни эритроцитларда яшайдилар ва кўпаядилар. Плазмодийлар бунда эритроцитларни емириб, организмнинг қон ишлаб чиқарувчи, асаб, қон-томир ва бошқа тизими фаолиятининг бузилишларига олиб келади. Баъзан касаллик шу қадар оғир кечадики, даволашни ўз вақтида бошламаган ҳолларда бемор касаллик бошлангандан сўнг, бир неча кун давомида ҳалок бўлиши ҳам мумкин.
Безгак касаллигидан сақланишнинг бирдан-бир йўли – соғлом овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, яшаш жойларини, айниқса, ошхона анжомларини тоза тутиш жоиз. Озодаликка амал қилиш инсоннинг қатъий кун тартибига айланса, бу касаллик ҳеч қачон хавф сомлайди.
Ирина ХОЛМУРОДОВА, туман СЭОЖСБ врач-энтомологи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶