10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 06:04
Саломатлик 👁 395

Юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Амударё туманида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва тушунтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Айниқса, бугунги кунда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларнинг тарқалиш хавфини бартараф этиш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқумли касалликлар бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитлар сингари турли микроорганизмлар таъсирида келиб чиқади. Уларнинг энг хавфли жиҳати шундаки, бундай касалликлар бир инсондан бошқасига осон юқиши мумкин. Касалликлар ҳаво-томчи, маиший мулоқот, ифлос қўл, сифатсиз озиқ-овқат ёки ичимлик суви, шунингдек, санитария талабларига риоя этилмаган муҳит орқали тарқалиши мумкин. Айрим ҳолатларда эса мавсумий омиллар, аҳолининг гавжум жойларда кўп бўлиши ва шахсий гигиена қоидаларига бепарволик ҳам юқумли хасталикларнинг тарқалишига сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот ишлари аҳолининг бу борадаги билимини оширишга хизмат қилмоқда. Профилактик тадбирлар давомида фуқароларга юқумли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг дастлабки белгилари, юқиш йўллари ҳамда энг муҳими, олдини олиш чоралари ҳақида кенг тушунтиришлар берилмоқда. Айниқса, қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, тоза ичимлик сувидан фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақлаш, хонадон ва атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратиш, беморлар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тарғибот ишлари фақатгина оғзаки тушунтиришлар билан чекланиб қолмаяпти. Бўлим ходимлари аҳоли билан профилактик суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиб, турли ёш тоифалари ва ижтимоий қатлам вакиллари билан манзилли иш олиб бормоқда. Шунингдек, тиббиёт ходимлари иштирокида семинар ва маърузалар ташкил қилиниб, улар орқали юқумли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш маданиятини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, санитария-гигиена қоидаларига бағишланган буклет ва плакатлар тарқатилиши ҳам аҳолига қулай ва тушунарли шаклда маълумот етказишда муҳим восита бўлмоқда. Айниқса, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган тарғибот ишлари ёш авлод онгида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Болаларга шахсий гигиена, озодалик, тўғри овқатланиш ва жамоат жойларида ўзини тутиш қоидалари ҳақида тушунчалар берилиши келгусида жамият саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам аҳолига тезкор ва ишончли маълумотлар етказиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса нафақат профилактика ишларининг қамровини кенгайтирмоқда, балки одамларнинг саломатликка дахлдор масалаларда масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Зеро, ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаса, оила ва жамият саломатлигини асрашга муносиб ҳисса қўшган бўлади.

Амударё туманида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика ва тарғибот ишлари изил давом эттирилмоқда. Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг тарқалиш хавфини камайтириш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Энг муҳими, бундай тадбирлар ҳар бир инсонни ўз саломатлиги учун масъул бўлишга, тозалик ва эҳтиёткорликни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга ундайди.

И.Юсупов, Амударё туман СЭО ва ЖСБ санитария врачи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026