12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 329

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашевнинг  қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан  БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари, миришкор фермерлар ва заҳматкаш деҳқонлар!

Сизларни ва Сиз орқали оила аъзоларингиз, меҳнат жамоангиз ва барча қишлоқ хўжалиги соҳаси фидокорларини касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Амударё тумани ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2017 йилда қабул қилинган Қонун асосида ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиб келинаётгани албатта, Сиздек ҳалол ва фидойи, заҳматкаш ва матонатли юртдошларимизнинг меҳнатига бўлган бутун халқимизнинг самимий эҳтироми деб биламиз. Ҳар йили турли шаклдаги табиат инжиқликлари, турли ҳашорот ва касалликлар хуружи, ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг аёзли кунларида – йил-ўн икки ой давомида тинимсиз меҳнат қилиб, халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлайдиган Сиз азизларнинг меҳнатингиз доимо таҳсинга лойиқдир. Амударёлик қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг жорий йилги сув танқислиги шароитида ҳам пахта, ғалла ва пилла етиштириш бўйича шартномаларини ортиғи билан бажариб, бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳам мўл ҳосил тўплагани, албатта, барчамизга чексиз қувонч бағишлайди.

Бу йил пахтачилик соҳасида кластер тизимига тўлиқ ўтилиб, туман тарихида илк марта юз фоиз пахта “Amudaryotex” хорижий корхонаси кластери буюртмаси асосида етиштирилгани ушбу соҳада маъмурий бошқарув усуллари ўрнига бозор механизми тартиб-қоидаларини жорий қилиш имконини берди. Натижада, 35 минг 600 тоннадан ортиқ пахта етиштирган фермер хўжаликларимизнинг ҳам, кластер корхонасининг ҳам манфаатдорлиги ортиб, даромадлари юксалди.

2020 йил ҳосили учун 332 та фермер хўжаликларимиз томонидан 3350 гектар майдонга ғалла экилиб, давлат хазинасига 8845 тоннадан ортиқ ғалла топширилди ва шартномавий режа Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб ортиғи билан бажарилди. Миришкор ғаллакорларимиз 2021 йил ҳосили учун 3800 гектар майдонга ғалла экиб, бугунги кунда агротехник талаблар асосида сифатли парваришламоқдалар.

Пиллакорларимиз эса давлатга pежадаги 208 тонна ўpнига 210 тоннадан ортиқ юқоpи сифатли пилла топшиpишга эришдилар.

Бундан ташқари, деҳқон ва фермерларимиз бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳам мўл ҳосил олиб, эл дастурхонининг тўкинлиги, бозорларимизда нарз-наво барқарорлигига муносиб ҳисса қўшдилар.

Чорвадорларимизнинг самарали меҳнатлари натижасида жорий йилнинг  1 декабрь  ҳолатига тумандаги йирик  шохли қорамоллар сони 156 минг 400 бошдан ошди. Шунингдек, 104 минг 700 бош қўй-эчкилар, 659 та от зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда. Паррандалар сони 1 млн. 32 минг 700 тага етказилиб, салкам 10 минг тонна гўшт етиштирилди. Сут ишлаб чиқариш ҳажми эса 35 минг тоннадан ошди.

Амударё туманида балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида 2020 йилда жами 1000 тоннага яқин балиқ маҳсулоти етиштирилди. Асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва деҳқонларимиз сафи кўпайиши натижасида 152 тонна юқори сифатли асал етиштирилди.

Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулот етиштириш ҳажмини оширишга томорқачиларимиз ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар самарали меҳнатлари натижасида ҳар қарич ерни даромад манбаига айлантириб аввало оиласининг, қолаверса мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Турли дастурлар ва лойиҳалар, банк кредитлари ва томорқачиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ташкил қилинаётган ихчам иссиқхоналар эса ердан йил давомида 3-4 марта ҳосил олиш имконини бермоқда.

Мана шундай фидойи ва заҳматкаш, ишнинг кўзини биладиган деҳқон ва фермерларимиз, томорқачиларимизнинг меҳнатлари эвазига жорий йил якунлари бўйича туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 624,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 103,7 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Албатта, бу борада давлатимиз ва ҳукуматимизнинг соҳага қаратаётган эътибори, қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиб, фермер ва томорқачилар, деҳқон хўжаликлари эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, деҳқон ва фермерларни, ғаллакор ва пиллакорларни, томорқачи ва чорвадорларни, оддий ишчи ва механизаторлардан тортиб, агроном ва олимларни, қўйингки, қишлоқ хўжалигига алоқадор барча юртдошларимизни бугунги касб байрамлари билан чин қалбимдан табриклайман!

Ҳамиша ризқингиз бутун, хирмонингиз баланд бўлиб, ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўриб яшаш бахти насиб қилсин! Яна бир бора байрамингиз муборак бўлсин, қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари!

Султонбой Йўлдашев, Амударё тумани ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026