12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Саломатлик 👁 3,223

ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ГАРОВИДИР

ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ГАРОВИДИР

Тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш, ижтимоий соҳа объектларининг санитария ҳолатини яхшилаш, аҳолининг санитария маданиятини янада ошириш мақсадида туман ДСЭНМ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида туман ДСЭНМ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида маҳаллалардаги ишчи гуруҳ билан ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, тумандаги мавжуд кўп қаватли турар жой бинолари санитария ҳолатини яхшилаш, хонадонларда озодаликни сақлаш, кўчаларни ва ҳудудларни, оқар сув манбаларини уй-рўзғор чиқиндилари билан ифлосламаслик, ҳар бир хонадонда мевали ва манзарали дарахт ҳамда уй олдида гул кўчатларини экишни ташкил этиш, уйларнинг фасад қисмини оқлаш, ошхона ва ҳожатхоналарни санитария талаблари даражасида сақлаш, аҳоли ўртасида ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш борасида тумандаги 28216 та хонадонларда ДСЭНМ, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида санитария тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Назорат давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда тумандаги кўп қаватли турар жойларда истиқомат қилувчи фуқароларга ДСЭНМнинг чиқиш хатлари билан тегишли тавсиялар берилди. Юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган санитария талабномалари тарқатилди. Шунга қарамасдан кўп қаватли турар жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, хонадонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда турар-жой биносининг теварак-атрофларида санитария тозалаш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаётганлиги аниқланмоқда.

ДСЭНМ мутахассислари томонидан берилган тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар натижасида атроф-муҳитни, очиқ сув ҳавзаларини маиший чиқиндилар билан ифлослаган, шунингдек санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилмаган 47 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик ишлари қўзғатилиб, жаримага тортилди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан маҳаллаларда, аҳоли пунктларида ва кўп қаватли уйлар атрофида чиқинди йиғиш майдончалари қурилиши 2014-2015 йиллар дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

ДСЭНМ мутахассислари томонидан ҳудудлардан санитария-гигиена лабораториясига водопровод сувидан 131 намуна олиниб, 60 таси, қудуқ сувидан 87 намуна олиниб, 61 таси, атроф-муҳитдан 30 намуна олиниб, 10 таси, тупроқ намуналаридан 18 та намуна олиниб, 2 таси, очиқ сув ҳавзаларидан 16 та намуна олиниб, 9 таси, озиқ-овқат маҳсулотларидан 375 та намуна олиниб, 19 таси санитария-гигиена талабларига тўғри келмаслиги аниқланиб, талабга жавоб бермаганлиги учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Биз экологик тоза муҳитни ўзимиз яратмагунимизча турли юқумли касалликлардан қутула олмаймиз. Бунинг учун бизга ва фарзандларимизга етарли экологик билим, экологик маданият керак. Болаларимиз экологик тушунча ва билимни, тартиб-интизомни энг аввало ота-онасидан олади, сўнгра мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари ва қолаверса, ҳаёт мактабидан олади. Экологик билим ва маданият санитария маданияти билан ўзаро узвий боғланиб, уйғунлашиб кетган билим ва маданиятдир.

Оилада соғлом фарзандларни тарбиялашда соғлом муҳитни шакллантириш, ҳар бир хонадонда ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш, ҳудудларга мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экиш, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш асосий вазифадир. Чунки ҳар бир хонадон озодалиги ва ободлиги инсон саломатлиги гаровидир.

 

Т.Бобониёзов,

туман ДСЭНМ бош шифокори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz/)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026