ДЎРМАНДА ЯНГИ ЦЕХ ИШ БОШЛАДИ
Бугунги кунда меҳнат қилишга яроқли, иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки бандлик – оила фаровонлигини таъминлайди.
Яқинда Дўрман овулида бу борада яна бир хайрли ишга қўл урилди. Овул фуқароси, чевар Назокат Абдураҳмонованинг ОФЙ биносининг бўш турган икки хонасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш хусусидаги таклифини йиғин раиси Отамурод Юсупов қўллаб-қувватлади ва амалий ёрдам бериб, хоналар тартибга келтирилди.
Ҳозирги кунда ушбу фойдаланилмай турган икки хонада Назокат Абдураҳмонова тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди. «Назокат-Саломат» оилавий корхонасини ташкил этиб, иш бошлаган чевар Назокат Абдураҳмонова «Агробанк» туман филиалидан 12 миллион сум имтиёзли кредит ҳисобига учта янги, замонавий тикув машинаси сотиб олиб, яна Саломат Аҳмедова, Янгилжон Абдураҳмоноваларни ҳам доимий иш билан банд қилди.
Қўли гул чеварлар айни кунда овул аҳолисининг буюртмаларини тез ва сифатли бажариб беришмоқда.
Севара ИСМОИЛОВА.
Суратда: (чапдан) оилавий корхона раҳбари Н.Абдураҳмонова, ҳамкасблари С.Аҳмедова, Я.Абдураҳмоновалар билан.
М.Шомуродов олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶