14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:05
Сиёсат 👁 137

ДЕМОКРАТИК ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУНЛАР БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

ДЕМОКРАТИК ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАР КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУНЛАР БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида белгиланган ушбу қоиданинг ҳаётий ифодаси бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида

намоён бўлмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси ҳар бир шахсга бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Амударё туман бўлими ҳам ўз ваколат доирасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул ҳисобланади.

Бўлимнинг 9 ойлик фаолиятига қисқача тўхталадиган бўлсак, бўлимга жами 168 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 143 таси ариза, 25 тасини шикоят ташкил қилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 158 таси ҳал қилинган. Шундан қаноатлантирилган ариза ва шикоятлар 102 тани, ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар 56 тани ташкил қилади. Шу давр мобайнида бевосита шахсий қабулда жами 151 нафар, сайёр қабулларда 17 нафар фуқаро қабул қилинди.

Бўлим томонидан 2020 йил 3-чорак давомида судларга 25 нафар фуқаронинг манфаатида аризалар киритилиб, шундан 24 таси қаноатлантирилди. Даъво аризаларнинг 21 таси фуқаролик судларига, 4 таси маъмурий судларга киритилиб, улар асосан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи, пенсия таъминоти, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракати билан боғлиқ ишлардир. Киритилган даъво аризалари натижасида фуқароларга жами 68 миллион 756 минг сўм иш ҳақлари, моддий ва маънавий зарарлар ундириб берилди.

Бўлим фаолиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ яна бир йўналиши бу мониторинг ва ўрганишлардир.

Бўлим томонидан 3-чорак давомида жами 62 та идора ва ташкилотларда мониторинг ва ўрганишлар ўтказилиб, унинг асосий қисми инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига тўғри келди.

Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида идора ва ташкилотлар томонидан йўл қўйилган жами 7560 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу жараёнларда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга жами 88 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 4 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, бюджетга ва фуқароларга жами 1 млрд. 32 млн. сўмдан зиёд пул маблағлари қайтарилди.

Конституциянинг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ўтган тўққиз ой давомида Адлия бўлими томонидан 4 нафар мансабдор шахсга нисбатан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, идора ва ташкилотларнинг 3 нафар ходимига нисбатан давлат хизматларини кўрсатишда ва 1 нафар мансабдор шахсга ўз ходими меҳнат ҳуқуқини поймол қилгани сабаб маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли идораларга маъмурий таклифлар берилди.

Маълумки, Конституциямизнинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Аммо амалиётда кўраяпмизки, айрим фуқароларнинг бу борада билими пастлиги, қонун талабларини тан олмаслиги оқибатида давлат идораларига асосли ва асоссиз талабларни қўйиши, давлат хизматчиларини ҳақорат қилиши, бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тан олмаслиги каби салбий ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Яна айрим давлат ходимларининг фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб билмаганидан фойдаланиб, ўз билганича иш тутиб, мурожаатларни тегишли тартибда қабул қилмаслик, мурожаатга беписанд муомалада бўлиш ёки умуман жавоб бермаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Шуларни ҳисобга олиб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш юзасидан бўлим томонидан ўтган 9 ой давомида оммавий ахборот воситаларида 279 та чиқишлар қилинди, оғзаки ҳуқуқий тарғибот 201 тани, кўргазмали тарғибот 36 тани ташкил қилди. Жами 528 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, бунга мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди.

Фурсатдан фойдаланиб, туман Адлия бўлими ходимлари номидан юртдошларимизни Конституциямизнинг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этаман, ҳар бир хонадонга тинчлик, соғлик, омонлик тилайман.

М.Матюсупов, Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019