9 АПРЕЛЬ – БУЮК БОБОКАЛОНИМИЗ, СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
КУЧ
- АДОЛАТДАДИР
"… Буюк боболаримизнинг маънавий олами хусусида фикр юритганда, Соҳибқирон
Амир Темур ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки тенгсиз азму шижоат,
мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб,
давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан,
маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди.
Шахсан мен «Темур тузуклари»ни ҳар гал ўқир эканман, худдики ўзимга
қандайдир руҳий куч-қувват топгандек бўламан. Ўз иш фаолиятимда бу китобга
такрор-такрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган, инсон маънавияти
учун бугун ҳам озиқ бўладиган ҳикматли фикрларнинг қанчалик ҳаётий эканига кўп
бор ишонч ҳосил қилганман. Масалан, «Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий,
тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан
яхшироқдир», деган сўзлар бугунги кунда ҳам маънавий жиҳатдан нақадар долзарб
аҳамиятга эга экани барчамизга аён.
Амир Темур бобомизнинг бундай чуқур маъноли ҳикматлари халқимизда қадимдан
мавжуд бўлган «Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқар» деган мақолга ғоят
ҳамоҳанг бўлиб, инсонни доимо ақл-идрок, адолат ва юксак маънавият асосида
яшашга даъват этиши билан эътиборлидир”.
Ислом Каримов, «Юксак маънавият - енгилмас куч» асаридан.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶