13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Сиёсат 👁 382

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

 ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистоннинг давлат рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинган 18 ноябрь санаси ҳар йили байрам сифатида кенг нишонлаб келинади. Таълим-тарбия масканларида ўқувчи ёшларимизни истиқлолнинг қадрига етиш, давлат размларига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган турли тадбирлар ташкил қилинади.

Туман ХТБга қарашли 82-сонли умумтаълим мактабида 18 ноябрь куни ўтказилган маънавий-марифий тадбир ҳам шу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилди. Тадбирда давлат рамзлари ҳар бир юртнинг дунёда борлигини намоён этувчи белги эканлиги, рамзларнинг мамлакатнинг дунё сиёсий ҳаётидаги ўрнини белгилашдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон байроғи фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминда яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсоли эканлиги, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланганлиги, дунёнинг қайси бурчагида бўлманг, бу байроқ қадрдон она Ватанни ёдга солиши алоҳида таъкидланди.

“Байроғим – ифтихорим” дея номланган мазкур тадбирда мактабнинг 6-7-8-синфлар ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Ўқувчилар томонидан давлат рамзларқри, мустақиллик, ватан ҳақида ажойиб шеърлар айтилди. Истиқлолни, Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Ушбу сана муносабати билан ташкил қилинган тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Иншолар танлови”, “Расмлар танлови”, “Баҳр-у байт” каби беллашувлар ўтказилди. Мазкур беллашувларда ўқувчилар ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини намойиш этдилар ҳамда билимларини синовдан ўтказдилар.  Танловларда ўқувчиларнинг иштироклари муносиб баҳоланиб, ғолиб ва совриндорлар тақдирландилар. Хусусан, “Иншолар танлови” бўйича фахрли биринчи ўринни 7-”А” синф ўқувчиси Ирода Эрдошева, иккинчи ўринни 6-“А” синф ўқувчиси Суҳроб Рустамов, учинчи ўринни 8-“А” синф ўқувчиси Гулнура Жанузаковалар эгалладилар.

Шунингдек, “Расмлар танлови” бўйича биринчи ўрин 7-“А” синф ўқувчиси Камрон Мамбатсолиевга, “Баҳр-у байт” беллашувида ғолиблик 8-“А” синф ўқувчиси Руҳшона Адамбоевага насиб қилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу ўринда айтиш керакки, туманимизда билимга чанқоқ, интилувчан, иқтидорли, китоб ўқишга меҳри баланд бўлган ўқувчи ёшларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади. Айниқса, ёшларимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишлари кундан кунга ортиб бормоқда. Китобсевар ёшларимиз дарсдан бўш вақтларини китоб мутолаа қилишга сарфламоқдалар.

Ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинаётган барча танловларда туманимиз ёшлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. Хусусан, “Доно” нашриёти томонидан ўтказилган китобхонлик танловида туман ХТБга қарашли 76-сонли умумтаълим мактабининг китобсевар ўқувчиларидан иборат “Аму ёшлари” гуруҳи фаол қатнашдилар. Узоқ ва муросасиз бахсларда “Аму ёшлари” жамоаси ўзларининг бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини, адабий асарлардан олган билимларини тўла намоён этдилар ҳамда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгалладилар. Туманимиз китобсевар ёшларининг қўлга киритган ютуқлари бир қанча қизиқарли китоблар жамланмаси билан рағбатлантирилди.

18 ноябрь – Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун муносабати билан мактабда ташкил қилинган “Байроғимиз – фахримиз” номли тадбирда ғолибликни қўлга киритган “Аму ёшлари” жамоаси туман ХТБ томонидан ажойиб китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Туман ХТБнинг Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъба раҳбари Зафар Абдуллаев ўқувчиларни байроғимиз қабул қилинган сана ҳам совриндорлик билан самимий табриклади. Шунингдек, ўқувчиларни китобхонлик танловига муносиб тайёргарлик кўришда ўз ҳиссасини қўшган Нусрат Камоловга миннатдорчилик билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамюртларимизни байроғимиз қабул қилинган кун билан табриклаймиз. Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шон-у шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026