14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 526

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, тармоқлар бўйича жаҳон андозаларига мос инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш, қишлоқ  хўжалик кластерларини ривожлантириш, чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишларида кооперативлар ташкил этиш, пировардида аграр соҳани қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи – ишлаб чиқарувчи – қайта ишловчи тизимга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда тўртта сектор кесимида соҳа тараққиётини жадаллаштириш бўйича белгиланган режавий тадбирлар асосидаги ўқув-семинарлари ҳамда кўргазмали семинарлар муҳим аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг 17 ноябрь санасида туманимизда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган асосий вазифаларга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Кўргазмали семинар ишида  туманимиздаги тўртта сектор раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, сув хўжалиги бўлими ва тижорат банклари раҳбарлари, барча фермер хўжаликлари, кластер корхоналари раҳбарлари ҳамда кўргазмали семинар кун тартибидаги масалага алоқадор тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги асосий масалани иштирокчиларга тўлиқ етказиш мақсадида ушбу кўргазмали семинар кўчма равишда ўтказилди. Аввало иштирокчиларга туман қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан кузги-қишги дала ишларини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ва долзарб вазифалар юзасидан соҳа масъуллари зарур тавсиялар бердилар. Шундан сўнг, Манғит ММТП ҳудудидаги “Расулов Эркин асалчи” фермер хўжалигида экинларни томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш мақсадида мазкур фермер хўжалиги далалари бошида ҳовуз-тиндиргичлар қуриш ишларининг ҳолати кўздан кечирилди. Шу баробарида экинларни томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликлари, самарадорлиги ҳамда ишчи ва техника кучидан фойдаланишдаги тежамкорлик жиҳатлари кўргазмали воситалар орқали батафсил кўрсатиб берилди. Шу билан бирга томчилатиб суғориш орқали ҳосилдорликнинг ошиши, тежаладиган маблағ ва ишлаб чиқариш кучлари хусусида мутахассислар аниқ ҳисоб-китоблар бўйича маълумотлар беришди.

Кўргазмали семинар тумандаги Дўстлик ММТПда қизғин ва ишчанлик руҳида давом этди. ММТП ҳудудидаги Наврўзбек Болтабоев раҳбарлигидаги фермер хўжалигида семинар иштирокчиларига лазерли ер текислаш амалиёти, шунингдек, ушбу усулда текисланган ернинг сувни тежашдаги самараси махсус техника воситалари орқали кўрсатилди. Агар лазерли ер текислаш агрегатлари ёрдамида экин ерлари экишга тайёрланса, айниқса, баҳорги экиш мавсумида ерда намлик етарли даражада сақланиши ҳамда уруғнинг бехато униб чиқиши таъминланади. Айниқса, ғўза парваришида сувдан режали фойдаланиш имкони яратилади.

Кўргазмали семинарда қишлоқ хўжалиги техникаларини қиш мавсумида устахоналарга йиғиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича амалий тадбирлар ҳам намойиш этилди. Дўстлик ММТП устахонасида давом этган кўргазмали семинар қишлоқ хўжалик техникаларини ММТП устахонасига олиб келиб, тури ва русумига монанд сафга тизиш, камчиликларини аниқлаш, шу билан бирга таъмирлаш ишларини олиб бориш ишлари амалда кўрсатиб  берилди.

Бўлиб ўтган кўргазмали семинар жараёнида фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан тушган соҳага оид  саволларга масъул мутасаддилар томонидан жавоблар берилди. Мазкур кўргазмали семинар орқали иштирокчилар соҳада юз бераётган янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор бўлдилар, шу билан бирга ўзаро фикрлашиб, тажриба алмашдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019