13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:13
Сиёсат 👁 225

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ЙИҒИЛИШЛАРИДА ЎТГАН ДАВРДАГИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ ЙИҒИЛИШЛАРИДА ЎТГАН ДАВРДАГИ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгашининг навбатдаги III Пленуми бўлиб ўтди.

9 ноябрь куни бўлиб ўтган Пленумда Ўзбекистон “Адолат”социал демократик партияси туман Кенгаши раиси, кенгаш аъзолари, партия депутатлари ва фаоллари иштирок этдилар. Пленум йиғилишида “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Пленумда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасига мувофиқ фаолият олиб борганлиги тўғрисида сўз юритилди. Ўтган давр мобайнида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Жумладан, “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказганлиги айтиб ўтилди. Туманимиздаги жами 23 та маҳаллаларда шундай мулоқотлар ташкил қилинганлиги, маҳаллалардаги 167 та хонадон ва 17 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилиб, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилганлиги қайд этилди. Ўрганиш жараёнларида аҳоли томонидан 9 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар юзасидан 5 та депутатлик сўровлари юборилган ҳамда 4 таси ижобий ечимини топган, 3 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳатлар берилганлиги таъкидланди.

Айтиш жоизки, партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир маҳаллада аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилган. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида 7 нафар фуқаролар иш билан таъминланган, шундан 2 нафарини ёшлар, 2 нафарини аёллар ташкил этади. Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 28 та оилаларга  партия депутатлари ва партия фаоллари томонидан зарурий озиқ-овқат ва мактаб ўқувчиларига бепул ҳимоя ниқоблари етказиб берилди.

Келгусида ҳам партия депутатлари ва фаоллари аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Шунингдек, 10 ноябрь куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Амударё туман Кенгашларининг давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, кўнгилли зиёлиларнинг “Хизмат-беминнат”  лойиҳаси доирасида таълим олиб, талабалик бахтига эришган ёшлар ҳамда уларнинг устозлари, тумандаги “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Давлатимиз раҳбари бугун хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Жорий йилнинг 8 октябрь санасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ҳам айнан шу масалага бағишланиб, бу борада амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.

Давра суҳбати давомида туманда “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари”ини шакллантиршда қайси кўрсаткичларига эътибор қаратилганлиги, сўровномалар ташкил қилиш ҳамда ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган машҳур шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация беришни йўлга қўйиш орқали касбга йўналтириш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, суҳбат мобайнида ҳар бир инсон ҳаётда ўз ўрнини топиши учун, энг аввало, ўзи масъул эканлиги, бунинг учун ўз олдига улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришиш учун катта сабр-матонат ҳамда меҳнат билан тинимсиз ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида кўнгилли зиёлиларнинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси асосида таълим бераётган ўқитувчиларга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026