14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:27
Саломатлик 👁 338

АМУ ЭЛНИНГ ЎЗ ҚИЗИГА АЙЛАНГАН ЗУЛХУМОР

АМУ ЭЛНИНГ ЎЗ ҚИЗИГА АЙЛАНГАН ЗУЛХУМОР

Шифо аҳли учун ҳеч қаерда ёзилмаган бир қоида бор: кун-у туннинг қайси маҳалида бўлишидан қатъий назар, бемордан чақирув бўлдими, сумкасини елкалаб тезда йўлга шайланади. Ўз бурчини садоқат билан бажаришга киришади. Касбий фаолиятига, Гиппократ қасамига содиқлик туйғуси шифокорни ҳар лаҳзада сафарбар ҳолатда яшашга ундайверади.
Уларнинг фидойиликлари, элим, юртим, деб интилишларини ҳис этмоқ учун фақатгина бир кеча – тонг отгунча бир бемор ҳолатини кузатмоқ кифоя. Зеро, шифо аҳли бутун ҳаёти, билим ва тажрибаси, куч-ғайратини ана шундай беором фаолиятга бахш этиб яшайдилар.
Зулхумор Маматқулова ана шундай юзлаб, минглаб фидойилардан бири. Асли Қашқадарёлик Зулхумор Маматқулова ўз касбий фоаолияти, фидойилиги, ташкилотчилиги ва ниҳоятда киришимлилиги билан амударёликларнинг азиз фарзандига айланди. Гастроэнтеролог-шифокор сифатида юзлаб инсонларнинг дардига дармон бўлди. Тиббиёт бирлашмасининг замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши жиҳозланган физиотерапия бўлими ташкил этилишида елиб-югурди, бўлимни намунали тиббий муолажа масканига айлантирди. Физиотерапия бўлими раҳбари сифатида бўлим учун ажратилган хоналарни таъмирлаш, даволанувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ишларига бош-қош бўлди.
Ташаббускор шифокор тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳисса  қўшиш мақсадида 2017 йилда «Mohidil shifo med» масъулияти чекланган жамият шаклидаги хусусий клиникани ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун махсус лицензия олган 2017 йилнинг 8 сентябрь санаси Зулхумор Маматқулованинг ҳаётидаги энг қувончли кун бўлиб қолди.
Айни кунда аҳолига УЗИ текшируви, ЭХО кардиография, ЭКГ, лаборатория текширувлари, компьютер ёрдамида умуртқа поғонасини чўзиш, уқалаш, парафин, юрак-қон томир, асаб касалликлари, ошқозон-ичак, буйрак, қандли диабет, нафас йўллари каби касалликларни даволаш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган мазкур клиникада беморлар учун барча шароитлар яратилган.
«Mohidil Shifo med» хусусий клиникаси шаҳар марказида, туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларидан автотранспорт воситалари серқатнов ҳудудда жойлашгани, замонавий инфратузилмага  эгалиги аҳолига манзур. Бундан ҳам муҳими, 20 ўринга мўлжалланган мазкур шифо масканида 6 нафар юқори малакага эга мутахассис шифокорлар, 6 нафар ўрта ва 4 нафар кичик тиббий ходимлар тун-у кун халқимиз хизматида. Аҳолига янада яхши қулайликлар яратиш мақсадида клиникага ўз маблағлари ҳисобидан юқори аниқликдаги «LOGIC» УЗИ аппарати олиб келиб ўрнатилди ва 4 та янги иш ўрин яратилди.
Изланувчан, тиниб-тинчимас Зулхумор Маматқулова тиббиёт соҳасига оид янгиликлар ва замонавий муолажа усулларини ўзлаштириб бориш билан бирга амалиётга жорий этиш борасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Клиника раҳбари ҳамда малакали шифокор сифатида у озоонтерапия муолажа усулини қунт билан ўрганди, тинмай малакасини оширди. Натижада клиникада озоонтерапия муолажа усулини йўлга қўйди.
Озон – бактерия, вирус ва замбуруғларни нобуд қилади, ҳатто организмнинг тикловчи жараёнларини тезлаштириб, тўқималарда кислород етишмовчилигини бартараф этади. Озонли муолажа, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида беморга жуда муҳим. Шифокорларнинг фикрича, доимий равишда озонли муолажа олиб турган киши соғломлашиб, яшариб кетади, фақат қатъий муолажа тартибига амал қилиш керак.
Клиникада 2020 йил бошидан бери 13 минг 562 нафар беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатилиб, шундан 200 нафардан зиёд бемор амбулатор, 545 нафари эса стационар шароитда даволаниб, оилалари бағрига қайтишди.
Шифо масканида даволанган, ўз дардларига шифо топган инсонлар, гарчи соғайиб кетишсалар-да, бу ерга, Зулхумор Маматқулова билан учрашиш, зарур тавсиялар олиш учун тез-тез келиб туришади. Уларнинг миннатдор нигоҳларидан ўзларига ҳаёт гўзалликларидан баҳра олиш, соғломлик бахш этган нажоткор шифокорига нисбатан меҳр ва самимият туйғуларини илғаб олиш қийин эмас. «Mohidil shifo med»  клиникаси  ана шундай меҳр ва самимият нурларидан ҳамиша чароғон ва гавжум.
Клиника раҳбари, олий тоифали гастроэнтеролог-шифокор Зулхумор Маматқулованинг ҳар бир иш куни ана шундай миннатдор кўнгиллар гавжумлигида, халқ саломатлигини муҳофаза қилишдек эзгу мақсадлар билан ўтаверади. Фидойи меҳнат ва халқ меҳри билан сайқалланган касбий фаолияти эса Зулхумор Маматқулованинг умр мазмунига айланган. Зеро, Аму элининг ўз қизи каби азиз Зулхуморхон учун халқ соғлигидан ҳам улуғроқ неъмат ва бахт йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019