13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:27
Жамият 👁 288

ЧЕГАРА ДАХЛСИЗЛИГИ АҲОЛИГА ҲАМ БОҒЛИҚ

ЧЕГАРА ДАХЛСИЗЛИГИ АҲОЛИГА ҲАМ БОҒЛИҚ

Маълумки, туманимиз Туркманистон давлати билан чегарадош. Ушбу ҳудудларда аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисидаги қонунини аҳолига кенг тарғиб этиш – чегараолди ҳудудида тинчлик-осойишталик сақланишини таъминлайди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 27 октябрида 3-Чегарани қўриқлаш взводи командири Элёр Жўрабоев, ўринбосари Фазлиддин Маҳамадиевлар чегара ҳудудда жойлашган Уйшин маҳалла фуқаролари билан Давлат чегараси тўғрисида қонунни тарғиб этиш, фуқаролар томонидан давлат чегараси бузилишининг олдини олиш мақсадида суҳбат ўтказди.

Тадбирда Элёр Жўрабоев  ва Фазлиддин Маҳамадиевлар аҳолига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонуни талабларини, айниқса, чегараолди ҳудудда яшовчи аҳоли чуқур билиши, амал қилиши лозимлиги ҳақида гапирди. Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги Қонуни мамлакатимиз Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

Давлат чегараларини белгилаш ва ўзгартириш пайтида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизликни таъминлаш заруратидан келиб чиқади ва давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, давлат чегаралари дахлсизлиги ва бузилмаслигини ўзаро ҳурматлаш, чегара маслаларини тинч йўл билан ҳал этиш, чет эл давлатлари билан ҳар томонлама, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик принципларига амал қилинади. Шунингдек, ушбу Қонунда Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш, Давлат чегарасига белги қўйиш, Давлат чегараси режимини белгилаш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари  каби кўпгина масалалар қамраб олинган.

Шунингдек, Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларда белгиланган жойларда, яъни белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 15-моддасида Давлат чегарасини Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан бошқа жойдан ёки ўтказиш пунктлари орқали бўлса-да, бу борадаги  қоидаларни бузган ҳолда ҳар қандай  усул билан кесиб ўтиш, кесиб ўтишга уриниш Давлат чегарасини бузиш ҳисобланади, деб кўрсатилган.

Маърузаларда чегараолди ҳудудларида бўлишда чегара дахлсизлигига  раҳна  солмаслик, чегараолди ҳудудларида жойлашган ҳарбий мухандислик-техник иншоотларга ва тўсиқларга шикаст етказмаслик, чегарани бузиб ўтишга уринмаслик лозимлиги, бунингдек ҳолатлар содир этилса, амалдаги қонун-қоидаларга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, қўшни давлатлар чегараларида кейинги вақтларда содир этилаётган кўнгилсиз ҳолатларга холисона баҳо берилди. Сўнгра аҳолини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Ўтказилган тадбир чегараолди ҳудудида истиқомат  қилувчи аҳолига чегараларимиз дахлсизлигини сақлашга оид кўпгина билимларини сингдиргани билан аҳамиятли бўлди.

Шунингдек, шу куни Қиличбой овулида жойлашган 9202 “К” ҳарбий қисм масъуллари Дўрман овулида яшовчи, пандемия туфайли иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган Рустам Ҳусаиновнинг оиласида бўлиб, турмуш тарзи билан танишдилар ва кундалик эҳтиёж учун ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳадя этдилар.

Ушбу оиладагилар ўзларига кўрсатилган эътибордан ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлдилар. Шундай қийин вазиятда ҳол-аҳвол сўраб келган ҳамда рўзғор учун зарур бўлаётган ун, тухум, ёғ, макарон ва бошқа маҳсулотларни келтириб берган, энг муҳими эл-юрт тинчлиги, осойишталигини асраётган ҳарбийларга катта миннатдорчилик билдирдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026