15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 341

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Ҳайитов Амударё туманида бўлди

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Ҳайитов Амударё туманида бўлди

19 сентябрь куни Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳайитов туманимизда бўлиб аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Амударё туманига ташриф буюрди.

Амударё туманида ҳар йили аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш мақсадида эрта баҳорданоқ серҳосил уруғлик навларини танлаш, боғ-роғлар барпо этишда мевали дарахт кўчатларини саралаш ва экиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилади. Жорий йилда ҳам томорқа экинларидан юқори ҳосил олишни кўзлаган томорқа ер эгалари астойдил меҳнат қилиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган тавсиялар асосида экин экиб, “Ҳар бир қарич ер бўш қолмасин!” шиори остида томорқани даромад манбаига айлантирдилар.

Туманимизда ердан унумли фойдаланиб, бу борада катта натижаларни қўлга киритаётган, юқори ҳосил ва мўл даромад олаётган омилкор деҳқонлар тажрибасини ўрганиш, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда томорқада 2-3 марта ҳосил етиштириш, хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш, бир вақтнинг ўзида томорқа хўжалигида нафақат деҳқончилик, асаларичилик ва хонадон чорвачилиги каби ёндош соҳаларни ҳам ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар эътиборга молик. Бугунги кунда амударёлик томорқачилар нафақат туманимиз, балки қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам мўл-кўл деҳқончилик маҳсулотлари етказиб беришмоқда.

Жорий йилнинг 19 сентябрь санасида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳайитов туманимизда бўлди. Меҳмон аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласида “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кўздан кечирди.

Хусусан, аҳоли томорқаларида ихчам иссиқхоналар қуриш, оила чорваси, айниқса, асаларичилик ва паррандачиликни ривожлантириш мақсадида банк кредитларини ажратиш, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Тўлқин Сатторов, Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қуаниш Нуримбетов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвоновлар ҳамроҳлигида меҳмонлар “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Агрофирма раҳбари Эркин Расулов ўтган 2019 йилда 1 млрд 200 млн сўмлик банк кредити, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан асаларичилик тармоғини йўлга қўйди. Актам Ҳайитов агрофирмада амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, агрофирма раҳбарияти ва ишчилари эришаётган ютуқлар, аҳоли дастурхонига етиштириб берилаётган асал маҳсулотларининг сифатига юқори баҳо берди. Эркин Расулов кредит маблағларидан самарали фойдаланиш эвазига фақат 2020 йил мавсумида 2 тоннадан ортиқ юқори сифатли асал етиштириб, 90 млн сўм соф фойда кўрди. Шунингдек тадбиркор асаларичилик тармоғини ташкил этишни режалаштирган томорқа ер эгаларига шартнома асосида 655 қути асалари уяларини етказиб берди.

Актам Ҳайитов агрофирма ишчилари учун ажратилган шарт-шароитлар, уларнинг ойлик иш ҳақлари даражаси ҳам яхши эканлигини қайд этар экан амударёлик қишлоқ хўжалиги тадбиркорларининг ишларини оммалаштириш, айниқса асаларичиликни янада истиқболли соҳага айлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан масъулларга зарур тавсиялар берди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026