14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 270

АМУДАРЁЛИК ФЕРМЕРЛАР ЭККАН КУЗГИ БУҒДОЙ ТЕКИС УНИБ ЧИҚМОҚДА

АМУДАРЁЛИК ФЕРМЕРЛАР ЭККАН КУЗГИ БУҒДОЙ ТЕКИС УНИБ ЧИҚМОҚДА

2021 йил ҳосили учун Амударё туманида 330 та фермер хўжаликларининг жами 3800 гектар майдонида (шундан 1832,5 гектари ғўза қатор ораларига, 1517,5 гектари ғалладан бўшаган майдонларга) кузги буғдой экиш режалаштирилган. Бунинг учун аввалдан 11 та фермер хўжаликларида 233,1 гектар майдонга серҳосил уруғлик ғалла экилиб, 2021 йил ҳосили учун 700 тонна сифатли уруғлик дон тайёрлангани айни кунлардаги кузги буғдой экиш мавсумининг маромида олиб борилишини таъминламоқда.

Экиш мавсумини қисқа муддатларда ўтказиш мақсадида ғаллани экиш бўйича жадвал ишлаб чиқилиб, 18 та отряд ташкил этилди. Унга кўра, экиш ишларида қатнашадиган 18 та юқори унумли сурим техникалари ва 34 та занжирли сурим техникалари, 2 та ғалла экиш сеялкаси, 60 та чизель, 42 та культиватор агрегатлари, 50 та ер тайёрлаш механизмлари, 50 та ер текисловчи, 16 та ўғит сепувчи агрегатлар, 21 та эгат олгич мосламалар экиш отрядларига бириктирилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари ўз вақтида якунланди.

Жорий йил ғалла экиш мавсуми учун зарур бўлган 950 тонна уруғлик заҳираси яратилиб, фосфорли ва калийли минерал ўғитлар ғамлангани экиш ишларининг сифатли ўтказилишида муҳим омил бўлмоқда. Жорий йилнинг 17 сентябрь ҳолатига тумандаги ғаллачилик фермер хўжаликлари томонидан 2550 гектар ер экишга тайёрланиб, 2277 гектар майдонга кузги буғдой экилди.

Чойкўл овули ҳудудидаги “Эгамбергенова Одина” фермер хўжалигида ҳар йили ғалладан юқори ҳосил етиштирилади. Фермер хўжалиги раҳбари Бегзод Сапаровнинг тадбиркорлиги, ишнинг  кўзини билиши хўжаликнинг ушбу тармоғини мўл-кўл даромад манбаига айлантириш имконини бермоқда.

2021 йил ҳосили учун жорий йилда 11,5 гектар майдонга ғалла экилиб, ғалла майдонлари 10 нафар пудратчига бўлиб берилди. Айни кунларда бир текис униб чиқаётган буғдой майсаларини зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш мақсадида гирбицидлар билан ишлов бериш, кузги агротехник тадбирларни сифатли ўтказишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ғалладан 35 тонна ҳосил олишни режалаштирган пудратчи ва  ишчилар ғалла экилган майдонлар бошига маҳаллий ўғит жамғариш, сув йўлларини тартибга келтириш ишларини уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.

Азимбек Холимбетов раҳбарлик қилаётган “Манғит боғбони” фермер хўжалиги кузги буғдой экиш режасини туманда биринчилардан бўлиб якунлади. Хўжалик ғаллакорлари 17 гектар ердан 51 тонна ҳосил олишни ният қилишган.

“Адил Яримбетов” фермер хўжалигида ҳам 30 гектар майдонга кузги дон экилди. Сифатли уруғлик танлангани, экишлик ерлар маромида текисланиб, уруғ вақтида ерга тушгани ўз самарасини берди.

2021 йилги ғалла хирмонини 90 тоннага етказишни режалаштирган Нураддин Каримов раҳбарлигидаги хўжалик ғалла майдонларида 30 нафар пудратчи ва 15 нафар ишчилар аҳиллик билан меҳнат қилишади.

Мазкур хўжаликда ҳам бир текис униб чиқаётган буғдойзорларда айни кунларда кузги агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019