АМУДАРЁДА ЯНГИ АВТОСАЛОН ИШ БОШЛАДИ
Амударё туманида “AUTO CENTRE QORAQALPOQ” масъулияти чекланган жамияти филиали ўз ишини бошлади. Янги автосалоннинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Жасур Норимов, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Aлишер Йўлдошев тижорат банклари ва бошқа корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этган масъуллар бугунги кунда автомобилсозликни ривожлантириш ва унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришда маҳаллийлаштириш муҳим ўрин тутишини таъкидладилар. Шунингдек, мазкур соҳа ривожи иқтисодиётни янада юксалтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, ишлаб чиқаришга янги ва самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш имконини беришини, туманда янгидан ташкил этилаётган ушбу автосалон ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтдилар.
Туман марказида ташкил қилинган автосалон филиалида хизмат кўрсата бошлаган малакали мутахассис Икром Салаев ёрдами билан амударёликлар автомашина харид қилиш учун шартнома олишга вақт сарфлаб, бошқа шаҳарларга бориб юришдек машаққатдан халос бўлдидар, қолаверса, соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиб борадилар.
Эндиликда “AUTO CENTRE QORAQALPOQ” масъулияти чекланган жамиятининг тумандаги филиалига ташриф буюрган харидорлар автомобилларнинг янги русумлари, уларнинг нархлари ҳақида маълумотлар олиш ва харид қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, шартномалар тузиш имкониятига эга бўладилар. Aвтосалонда иш юритувчи вазифасида фаолият бошлаган мутахассис Икром Салаев томонидан автоулов харид қилиш истагида бўлган юртдошларимизга барча хизматлар кўрсатилади.
Туманимизда ташкил этилган ушбу янги автосалон юртдошларимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш билан бирга автосаноат соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶