14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 01:57
Сиёсат 👁 594

УЛАР ҲУРЛИК, ОЗОДЛИК УЧУН КУРАШГАН ФИДОЙИЛАР ЭДИЛАР

УЛАР ҲУРЛИК, ОЗОДЛИК УЧУН КУРАШГАН ФИДОЙИЛАР ЭДИЛАР

Азизлар, саҳифалари палапартиш йиртилган китобни варақлаб кўрганмисиз? Агар бир марта бўлса-да, варақлаган бўлсангиз, кўнглингиздан нелар кечди?

Албатта, бири-бирига уланмаган тўмтоқ фикрлар, хулосаларнинг мазмун-моҳиятини англашдан қийналиб, хуноб бўласиз. Ненидир билишни, тушунишни истаётган кўнглингиз хижил бўлади. Агар бу китоб тарихий бўлса, юрагингиз сиқилади, зулмат қаърида милтиллаб турган чироқ каби йиртилган китобнинг саҳифалари сизни изланишга, ўрганишга чорлаётгандай туюлаверади... Қанчалик машаққатли бўлмасин, ўша милтиллаган чироқ нурига интилаверасиз.

Шулар ҳақида ўйларканман. Буюк япон файласуф адиби Рюноскэ Акутагаванинг “... тарих саҳифалари йиртилган китобга ўхшайди”, деган фикрлари ёдимга тушади. Назаримда биз ўзбек халқининг, балки собиқ СССР таркибидаги  15 та республика халқларининг яқин ўтмиши – ўтган асрнинг биринчи ярмида кечган ҳаёти ҳам ана шундай йиртилган китоб саҳифалари каби ўта аянчли, ўта даҳшатли тарихий кечмиш эди.

Эътибор беринг: Тарихда “катта террор” номи билан машъум из қолдирган 1937-1938 йилларда собиқ совет империяси бўйича 1,5 млн.дан зиёд бегуноҳ кишилар қамоққа олинган. Шундан 700 минг нафари отилган. Биргина бизнинг Ўзбекистонда 1937-1938 йилларда 10 минг 700 нафар киши қамоққа  олиниб, 3613 нафар бегуноҳ инсонлар отиб ташланган. 7087 нафар киши эса камида 8-10 йилга қамалган, аксарияти узоқ Сибирь ўлкаларига сургун қилиниб, совуқ ва очликдан қаттиқ азоб чекишган.

Аввал Хоразм вилоятига қарашли бўлган собиқ Манғит туманининг ўзидан 100 нафардан зиёд юртдошларимиз ана шу даҳшатли “катта террор” қурбонлари бўлишган. Уларнинг кўпчилиги ё отилган, ё қамалган ва совуқ ўлкаларга сургун қилинган.

Хўш, бу инсонларнинг гуноҳлари нима эди? Юрт талашишдими ёки мол-мулк талашишдими? Йўқ! Улар қалбларида имон-эътиқодлари собит, ватанпарвар, халқпарвар, илм-у маърифатли, зиёли ва тадбиркор эдилар. Ана шу илғор фикрлилик, илм-у маърифатда устунлик уларнинг энг катта “айби” эди. Яқин-яқинларгача бу инсонларнинг исм-шарифларини тилга олиш, уларнинг номлари билан боғлиқ эзгу ишлар ҳақида  сўз очиш – ўзни бало-ю офатга дучор  қилиш билан баробар эди. Ҳатто “халқ душмани” тамғаси билан қатағон этилган инсонларнинг фарзандлари, яқинлари билан мулоқотда бўлиш ҳам юракларда ваҳима уйғотарди...

Олий ҳакам – Вақт кўп ғуборларни сидириб ўтди. Камситишлар, азоблар, хўрлашларга барҳам берилди-ю, аммо  халқимиз юрагида чуқур чандиқ қолди. Мустақиллик ана шу чандиққа малҳам бўлди. 1999 йил 12 майдаги 999-сонли Президент Фармони ва ушбу Фармонга қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июлдаги “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори қатағон азобларини унутмаган халқ қалбига қувонч бағишлади. Аждодлари ҳақида эмин-эркин сўзлаш имконини  берди. Минглаб бегуноҳ инсонлар номига  илашган “халқ душманининг фарзанди” деган тамғани олиб ташлади. Ниҳоят, 2001 йил 1 майда “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилиниб, мамлакатимизда 31 август “Қатағон қурбонлари хотираси куни” сифатида белгиланди, “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси ташкил этилиб, бутун мамлакатимиз бўйлаб қатағон қурбонларининг шахсий архив ҳужжатларини тиклаш, уларнинг азиз номларини хотира китобига киритиш, қилган эзгу ишлари ҳақидаги  ҳақиқатларни бугунги авлодларга тўла-тўкис етказишдек хайрли ишлар бошлаб юборилди.

Туманимизда ҳам бу борада кенг қамровли ишлар олиб борилди. Хусусан, туманимизнинг ҳар бир овул ва маҳалласи ҳудуди бўйича жиддий изланишлар олиб бориш, қатағон қурбони бўлган бегуноҳ инсонлар ҳақида архив ҳужжатлари тахламини тайёрлаш юзасидан ўша пайтдаги туман ҳокими Ражаббой Йўлдошев (Аллоҳ раҳмат қилсин!) 1999 йил 10 сенятбрь санасида 284-сонли қарорни имзолади ва туман ҳокимлиги қошида Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш бўйича 12 кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ раҳбарлигига ўша  пайтдаги туман ҳокимининг ўринбосари Рустам Рўзметов тайинланди.

Қизғин мунозаралар, жиддий изланишлар асосида ўтадиган ишчи гуруҳ аъзоларининг иш кунларига, режавий йиғилишларига гувоҳ бўлган бир ижодкор сифатида шуни аниқ биламанки, Р.Рўзметов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жуда қимматли маълумотларни тўплаб, қатағондан кейинги ҳаёти маълум ва номаълум бўлиб қолаётган кўплаб шаҳидларнинг шахсий архив ҳужжатлари жилдини тайёрлашга муваффақ бўлишди.

Қуйида ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган ва туманимизнинг турли ҳудудларида яшаган, ўз даврларида халқ орасида катта обрў-эътибор қозонган ҳамда қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг рўйхатини эълон қилмоқдамиз. Улар эрк ва озодлик, мустақиллик йўлида курашган, азоб чеккан, жонларини фидо қилганлар.

Улар кимнингдир бобоси, отаси, устози, қадрдони, бундан ҳам муҳими, юртдоши, ҳамқишлоғи. Ҳар бирини юракларда фахр-у ифтихор билан эслашга муносиб инсонлардир.

Манғит шаҳар Бой овул маҳалласидан

1. Атаниязов Ҳожи.

Манғит шаҳар Бўстон маҳалласидан

1. Абдулла Намбой.

2. Аҳмад бахши.

3. Бабажан бапа.

4. Сийтниёз ипакчи.

5. Оллаберган Сапаев.

6. Эшим қағоч.

7. Бысеров Кадир.

Манғит шаҳар Навоий маҳалласидан

1. Юсупов Матнияз.

Дўрман ОФЙдан

1. Нурбаев Бойжон.

2. Мулла Юсуф хўжа (Хўжаев).

3. Бегмурот бобо.

4. Жуманиёзов Куронбой.

(Барчаси ноҳақ отилган)

Чойкўл ОФЙдан

1. Аҳмедов Матякуб.

2. Шомуратов Ерназар.

3. Бабанияз ўғли Ешчан Ахмет.

4. Гулмирзаев Боймирза.

5. Мамутов Сапарниёз.

6. Фирманов Йўлдаш.

Назархон овулидан

1. Назарханов Ерали.

2. Назарханов Мунайдар.

3. Асанханов Софи.

4. Дауирханов Аллаяр.

5. Асанханов Зинайлхан (Зинел тўра).

6. Усенханов Мирамет.

7. Назарханов Надир (тўра).

8. Обиев Гулман (тўра). (Уларнинг кўпчилиги хон авлоди бўлишган, ноҳақ отилган ва сургун қилинган).

Хитой овулидан

1. Манглиев Матқурбон. (1950 йиллар охирида қамоққа олинган, турмада вафот этган).

2. Абдулла бобо

3. Уста Тажаддин (қамоқдан қайтиб, 1986-1987 йилларда вафот қилган).

4. Хужаниёзов Қабул. (Қурол) вафот қилган.

5. Байжанов Хидир (1957 йил турмадан келиб, 1973 йилда вафот этган).

6. Дусчанов Атамурат.

7. Шасуор мулла бобо.

8. Ешчанов Жумат.

9. Қорабой бобо.

10. Нуримбетов Аймок.

11. Алламберганов Холмурот.

12. Қадиров Матякуп.

Қипчоқ овулидан

1. Сейдаметов Қуват (1909 йилда туғилган, 1943 йил 2 апрелда қамалган. 1974 йилда вафот қилган).

2. Юсуф Эшон бобо, 1943 йилда қамалган.

3. Сидиқ махсум.

4. Султонбой Эшон.

5. Ғоип Охун.

6. Мурот Охун.

7. Исоқ махсумлар қайси йили, қаерда вафот этишгани номаълум.

Юқоридаги ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган архив ҳужжатлари йиғма жилдида Тўлқин, Оқ олтин, Жумур овул, Қангли овуллари бўйича маълумотлар берилмаган.

Робия ЙЎЛДОШЕВА тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026