13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:30
Сиёсат 👁 467

Халқ депутатлари Aмударё туман кенгашининг 13-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Aмударё туман кенгашининг 13-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 27 август санасида Халқ депутатлари Aмударё туман кенгашининг 13-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ташкил қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Батир Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Шукурулла Атаниязов ва тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Сессия ишини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ҳамда олиб борди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Батир Матмуратов сўзга чиқиб, карантин талаблари юмшатилгани туфайли мамлакатимизда иқтисодий фаоллик оша бошлагани, савдо, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти тикланиб, даромадларни кўпайтиришга имконият пайдо бўлганлиги, мамлакатда “Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва шу орқали қўшимча захираларни шакллантириш зарурлиги, бундай қўшимча захиралар аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун муҳим манба бўлишини алоҳида таъкидлади. 

Шундан сўнг сессия мажлиси кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтилди. Сессия кун тартибидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

Дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳоким ўринбосарининг ҳисоботида туман ахолисининг ўзини ўзи банд қилиши мақсадида  тижорат банклари томонидан “Хар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилаётгани ва уларнинг мақсадли фойдаланилаётганлиги хусусида мониторинг ишлари олиб борилаётгани қайд этиб ўтилди.

Таъкидланганидек, туманда пандемия шароитида 1234 та оилалар “темир дафтарга” киритилиб, тумандаги саховатпеша тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилган ишлар натижасида, 109 та оилага қорамол, 4 та оилага қўй-эчкилар, 13 та оилага парранда, 5 та оилага асалари қутилари, 135 та оилага ихчам иссиқхоналар берилган, шунингдек, 615 нафар ишсиз фуқаролар ва 445 та даромадсиз қолган оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиши натижасида 446 та оилалар эҳтиёжманд оилалар рўҳатидан чиқарилган бўлиб, жами 891 та оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган. Қолган 343 та оилалар йил якунига қадар чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шундан сўнг мазкур масалалар бўйича туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовнинг ҳисоботи тингланди.Ҳисоботда Амударё туманида бюджет даромадларини ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётгани қайд этилиб,  жорий йилнинг 8 ойи учун бюджет тушумлари режаси 53,7 млрд. сўм бўлиб, режа 86,0 фоизга бажарилганлиги, “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги микрофирма ва кичик корхоналарнинг 206 тасига ер ва мол-мулк солиқларидан 1,2 млрд сўм миқдорида имтиёзлар берилганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Фарход Ахмедовнинг ҳисоботида туманда жорий йилнинг шу даврига қадар вактинчалик меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган фуқаролар сони 5 698 нафарни ташкил қилиб, шулардан август ҳолатига 1 419 нафар фуқаролар қайтиб келганлиги, улардан 735 нафари иш билан таъминланганлиги хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, пандемия даврида чартер рейс орқали туманимизга 25 нафар фуқаро қайтиб келган бўлиб, улардан 4 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 11 нафари мустақил равишда ишга жойлашгани, 10 нафари эса норасмий секторда банд эканлиги қайд этилди.

Сессияда кун тaртибидаги масалалар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Шукурулла Атаниязов нутқ сўзлади. У ўз сўзида “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент фармонининг ижросини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталди.

Сессия ишидаги масалалар муҳокамасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари, туман Кенгаши депутати Баҳадир Балтабаев ва "Тараққиёт кўзгуси" газетаси ҳамда "Амударё телевидениеси" бош муҳаррири, туман Кенгаши депутати Ғуломжан Ешниёзовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланганлигини ҳамда бу бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қилди. Ушбу вазифаларнинг ижроси бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, тумандаги секторлар раҳбарлари сўзга чақиб, мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида секторлар кесимида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлаб ўтдилар.

Сессияда кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026