13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Иқтисодиёт 👁 375

Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилмоқда

Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилмоқда

Мамлакатимизда қарийб олти ойдан бери давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли даромадидан айрилган, иқтисодий ночор аҳволга тушиб қолган ёшларнинг, аёл-қизларнинг бандлигини таъминлашга, ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз, четга ишлашга кета олмаган ёки қайтиб келган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда. Шунингдек, маҳалла ва хонадонларга чиқиб ишлаш механизми жорий этилган. Жорий йилнинг январидан июль ойларигача бўлган давр оралиғида 1395 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди ва уларнинг иш ҳақи тўлови жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди.

Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни оқлаш, уларга ишлов бериш, ариқлар ҳамда ички йўлларни тозалаш, Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” корхонаси буюртмалари бўйича марказий кўчалар ва хиёбонларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, гул кўчатларини экиш ва парваришлаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш каби ишларга пандемия сабабли ишсиз қолган фуқаролар жалб этилди.

Хусусан, янги ташкил этилган Хотира майдони ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга 50 нафар, Истироҳат боғига 70 нафар, Манғит шаҳри ичидаги пиёдалар йўлакчаларини тартибга келтириш ишларига 50 нафар, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилалар ҳовли-жойини таъмирлашга 30 нафар фуқаро жалб қилинди.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарнинг буюртмасига кўра, дала ишларига 272 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди ва барчасининг ойлик маошлари ўз вақтида тўлаб берилди.

Карантин даврида ўрнатилган тартиб-қоидалар инобатга олинган ҳолда ноанъанавий ва ностандарт жамоат ишлари ҳам жорий этилди. Жумладан, Давлат  санитария-эпидемиология назорати маркази ходимларига қўшимча куч сифатида дизенфекциялаш ишларига кўмаклашиш учун 49 нафар вақтинча ишсиз фуқаролар, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига амалий ёрдам кўрсатишга 20 нафар, блокпостларда хизмат кўрсатишга 10 нафар фуқаролар ишга олинди. Якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож инсонларни парваришлаш учун 40 нафар ўрта  тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Секторларда ўтказилган ўрганишлар давомида январ-июль ойларида “Темир дафтар”га киритилган 361 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишига шароит яратиш мақсадида томорқасига енгил типдаги иссиқхоналар қуриш, экин экиш учун уруғ, кўчат харид қилиши, суғориш воситалари харид қилиши учун 776,9 млн. субсидия маблағлари берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида 84 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг ишга жойлашишига кўмак берилди. Йил бошидан бери 200 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилди.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бундан кейин ҳам ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг оиласида даромад манбалари кўпайишига ва пировардида мамлакатимиз иқтисоди юксалишига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

Алишер СОБИРОВ, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026