13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Иқтисодиёт 👁 792

Амударёда 90 ўринли янги МТТ биноси қурилмоқда

Амударёда 90 ўринли янги МТТ биноси қурилмоқда

Мамлакатимизда давом этаётган коронавирус пандемияси туфайли кўпгина фаолият турларига чекловлар ўрнатилди. Жумладан, Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳам фаолияти вақтинча тўхтатилди. Барча ҳудудлардаги болалар дунёсига хос безатилган, кичкинтойлар яйраб-қувнаб ўсиб-улғаяётган Мактабгача таълим ташкилотлари бинолари ҳозир кимсасиз. Бироқ касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиш, жиловлашга эришиш борасида мамлакатимизда кўрилаётган чоралар туфайли юртимизда санитария эпидемилогик аҳвол бирмунча яхшиланмоқда.

Олиб борилаётган чора-тадбирлар туфайли касаллик бартараф этиладиган, халқимиз тинч-осойишта ҳаётга қайтадиган кунлар умидида пандемия шароитида ҳам юртдошларимиз эзгу ниятлар билан меҳнат қилишмоқда.

Тошёп овулида Президентимизнинг қарорига мувофиқ Инвестиция дастури асосида мактабгача таълим ташкилотининг 90 ўринли янги биноси қурилиши жараёни билан танишган киши буни сидқидилдан ҳис қилиши мумкин.

Давлатимизнинг икки миллиард олти юз саксон беш миллион сўмдан зиёд маблағи ҳисобига қурилиши мўлжалланган бинони “Манғит Сервис” масъулияти чекланган жамияти ишчилари бунёд этмоқда.

Ушбу объектда айни кунларда овулнинг ўттиз нафардан зиёд қўли гул уста йигитлари ёз жаризамасини ҳам писанд қилмай, меҳнат қилишмоқда.

Объект қурилиш муддати 225 кунга мўлжалланганлиги боис, иш унуми юқори бўлиши учун қурувчиларга муносиб шароитлар яратилган бўлиб, тушликда иссиқ овқат, чой ташкил этилган.

Ҳозирги кунгача бино деворлари кўтарилган бўлиб, томи бетон плиталар билан ёпилаяпти, дераза ва эшикларига замонавий ромлар ўрнатилаётир. Сувоқ ишларига ҳам киришилган бўлиб, жами 5 та бригада қурувчилари иншоотни ўз муддатида, сифатли қуриб битказишга ҳаракат қилишмоқда.

Шуниси эътиборлики, Тошёп овули аҳолиси ҳудудда шу вақтгача давлат Мактабгача таълим ташкилоти йўқлигидан,  ёш болали оналар ишлаши учун фарзандларини олис ҳудудлардаги Мактабгача таълим ташкилотларига олиб боришидан азият чекишар эди. Эндиликда овулнинг марказида қад ростлаётган 90 нафар кичкинтойларга таълим-тарбия беришга мўлжалланган болалар маскани биноси уларга чексиз қувонч бағишламоқда.

Кўзга кўринмас ёв  - тождор вирусга қарши олиб борилаётган умумхалқ кураши самара бериб, юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурадиган дамлар ҳам оз қолганига умид қиламиз. Шундай дамларда Тошёпда қурилиши давом этаётган мана бу давлат Мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳам муҳташам кўринишда, овулнинг кичкинтой ўғил-қизларини ўз бағрига чорлайди, болажонларнинг яйраб-қувнаб ўсиб-улғайишлари учун муносиб шароитлар яратилади.

Бу каби ишлар мамлакатимизда болажонларни мактабгача таълим ташкилотларига тўлиқ қамраб олиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий намунасидир. Болажонларимизни боғчага тўлиқ қамраб олиш эса уларнинг мактабга тайёр ҳолда боришига, ўз навбатида мактабда аъло баҳоларга ўқиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган баркамол авлод бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Ойгул PАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026