14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:21
Қишлоқ хўжалиги 👁 346

ҒЎЗАНИ СУҒОРИШДА ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЭНГ МАҚБУЛ ВА ТЕЖАМКОР УСУЛ

ҒЎЗАНИ СУҒОРИШДА ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЭНГ МАҚБУЛ ВА ТЕЖАМКОР УСУЛ

Зироатчиликда мўл-кўл даромад топаман, деган деҳқон ҳар бир ишда тадбир ишлатади. Деҳқон тадбиркор бўлса, муаммолар ечимини ҳам ўзи топиб, жойида ўзи ҳал қилади.

Тўлқин овулида ана шундай тадбиркор деҳқонлар кўп. Хусусан, “Амет Тўраев” фермер хўжалиги раҳбари Эркинбой Тўраев соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, инновацион лойиҳаларни ўз фаолиятига жорий этиш орқали пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда ўз тажриба мактабини яратганлардан. Айниқса, тежамкорлик даромадига-даромад қўшишини фермер жуда яхши билади. Шу боис, у жорий йилги зироатчилик мавсумида туман фермер хўжаликлари орасида биринчилардан бўлиб, ғўзани шарбат усулида суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланиш усулини бошлаб берди.

Жорий йилнинг 1 июнь куни мазкур фермер хўжалигида “Ғўзани шарбат усулида суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланишнинг афзалликлари” мавзусида кўргазмали семинар-кенгаш ўтказилди.

Кўргазмали семинар-кенгаш ишида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов, “Amydaryo tex” МЧЖ бошлиғи ўринбосари Раҳимбой Жумабоев, МТП раҳбарлари, соҳанинг бошқа мутахассислари ҳамда Тўлқин овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари раислари иштирок этишди.

Кўргазмали семинар-кенгаш жараёнида бир текис эгат олинган далаларга эгилувчан қувурлар орқали сув тарашнинг афзалликлари, ғўза қатор ораларига бериладиган сув сарфи ва тежаладиган сув миқдори ҳамда ишчи кучи, бундан хўжалик иқтисодиётига келадиган фойда хусусида етакчи мутахассислар томонидан зарур маълумотлар ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ушбу тежамкор технологиянинг яна бир афзаллик томони, яъни, оддий суғориш жараёнида юз бериши мумкин бўлган ғўзани сув босиш ҳолатига барҳам берилиши, ҳар бир туп ғўза зарур миқдордаги сув билан таъминланиши, натижада ҳосил нишоналари юз фоиз сақлаб қолинишига эришиш мумкинлигига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки кўпчилик фермер хўжаликларида сувбосди бўлган ғўзалар ҳосил нишоналарини ташлаб юбориши оқибатида ҳосилдорлик камайиб кетиши тажрибалардан аён. Эгилувчан қувурлардан фойдаланилганда ана шундай нохуш ҳолатнинг олди олинади ва хўжалик иқтисодига ижобий самара беради.

Кўргазмали семинар-кенгаш давомида фермер хўжаликлари раислари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутахассислар томонидан зарур тавсиялар олдилар. Шу билан бирга ғўзани шарбат усулида суғоришда эгилувчан қувурлардан фойдаланиш технологиясини ўз фаолиятларида жорий этиш бўйича фикрларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019