13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:29
Жамият 👁 3,044

Туманимиз аҳолисига МУРОЖААТ

Туманимиз аҳолисига МУРОЖААТ

Амударё тумани ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ва Фермерлар Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди,  «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ туман бўлимларининг туманимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

Қадрли юртдошлар!

Бугун Сиз билан биз тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриб, тараққиёт йўлидан дадил бораётган юртда бунёдкор ва фидойи халқ билан ҳамнафас турмуш кечирмоқдамиз. Ота-боболаримиз асрлар давомида орзу қилган она Ватанимизнинг озодлиги ва эркинлигини кўриш, гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш бахти бизга насиб қилди. Мана шундай буюк бахтни юракдан ҳис қилган халқимизнинг фидойи меҳнатлари эвазига шаҳар-у қишлоқларимиз, маҳалла ва хонадонларимиз кун сайин обод бўлиб бормоқда. Инсон манфаатларига хизмат қилаётган ислоҳотлар натижасида халқимизнинг турмуш даражаси ва сифати йил сайин юксалмоқда.

Давлатимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бундан-да юксалиши келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етишига боғлиқ. Соғлом фарзандлар эса обод манзилларда дунёга келади, камол топади.

Муҳтарам Юртбошимиз айтганларидек, "Обод деганда, халқимиз, миллатимиз нафақат кўркам ва чиройли, шу билан бирга, тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, файз-барака ҳукмрон бўлган жойларни, доимо пок ният ва соғлом интилиш билан яшашни тасаввур қилади”. Яшаш жойимиз ва хонадонимиз поклиги – кўнгил поклигининг белгисидир. Шу сабабли баҳор келиши билан юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимизда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллалардаги ариқларни тозалаш, ҳовли ва хонадонларнинг деворлари ва фасад қисмларини оқлаш, дарахтлар, гуллар экиш, томорқада мевали кўчатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тадбирлари уюшқоқлик билан бажарилмоқда.

Азалий деҳқонлар юрти бўлган туманимиз аҳли ернинг қадрини билади, ҳар бир қарич ердан даромад манбаи сифатида фойдаланади. Ерга меҳрини бериб, ер билан тиллашиб, ердан дур ундиради.

Кейинги йилларда бободеҳқонларимизнинг бу каби миришкор ва тадбиркорлиги туманимизни бутун Республикамизга танитди - пахта ва ғалла етиштириш режалари ортиғи билан бажарилмоқда.

Бу йил ҳам пахтакорларимиз мўл хирмон етиштиришни ўз олдларига мақсад қилиб, 15850 гектармайдонга барака уруғини қададилар.

Деҳқон учун осон йилнинг ўзи йўқ. Бу йилги баҳорнинг кеч келиши натижасида чигит экиш мавсуми анча кечга сурилди. Қолаверса, чигитнинг униб чиқиши учун ерда мақбул ҳароратнинг тўпланмаётгани натижасида уруғликнинг чириб кетиш хавфи юзага келади. Бу эса далалардан тўлиқ ниҳол олинмай, ҳосилдорликнинг камайишига олиб келади.

Бунинг устига, апрель ойининг учинчи ўн кунлигида меъёридан ортиқ ёғингарчилик бўлиб, туманимиз ҳудудида ёққан ёмғирнинг сатҳи 10-12 миллиметргача етиши пахта экилган далаларда қатқалоқ пайдо бўлишига олиб келди. Қатқалоқ илдизи яхши ривожланмаган ниҳолларни ўсишдан тўхтатади ва касаллантириб, нобуд бўлишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун тупроқнинг юза қисмини дала етилиши билан 1–2 кун ичида юмшатиш ва қатқалоқни бартараф этиш зарур.

 

Ҳурматли юртдошлар!

Мана шундай қийин бир вазиятда халқимизнинг ризқ-рўзи ва иқтисодиётимиз асоси бўлган пахтанинг, деҳқонларимизнинг шунча кунлик меҳнатининг нобуд бўлишига йўл қўймайлик!

Келинг, бир ёқадан бош чиқариб, фидойилик ва уюшқоқлик билан табиатнинг бу синовидан ҳам ёруғ юз билан ўтайлик. Зеро, пахта – кафолатланган бюджет, унинг даромади эвазига келгусида фарзандларимиз учун таълим-тарбия масканлари, намунавий уй-жойлар ва бошқа ижтимоий объектлар қурилади.

 

Ҳурматли фермерлар!

Бугун Сизларга осон бўлмаётганини халқимиз юракдан ҳис қилиб турибди. Ишонамизки, неча йиллик тажрибангиз ва ҳаётий билим ҳамда кўникмаларингиз билан бу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтасиз.

Сизнинг алоҳида эътибор қаратишингиз керак бўлган жиҳатлар шундаки, аввало ҳар бир даланинг, ҳар бир эгатнинг эгасини тайинлаб, бутун ишчи кучи ва техника-агрегатларни сафарбар этиб, ҳар бир далани алоҳида кўздан кечириб, қатқалоқни қандай усулда юмшатиш зарурлигини белгилашингиз лозим.

Дала етилиши билан қатқалоқ ишларини бошлаб, янги экилган ерларга барона билан мола босиш, чигит 25-50 фоиз кўкариб чиққан далаларда эса қатқалоқни фақат қўл кучи билан юмшатиш, ғўза ниҳоллари униб чиққан ерларда қатор ораларига культивация билан ишлов бериш каби агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши келгуси баланд хирмонга асос бўлишини унутманг!

 

Қадрли дала меҳнаткашлари!

Тушунамизки, ишнинг оғири ва масъулиятлиси – Сизнинг зиммангизда. Сизларнинг метиндек мустаҳкам иродангиз, қийинчиликларга бардошингиз неча-неча синовлардан ўтган. Биз ишонамизки, табиатнинг навбатдаги инжиқлигини ҳам мардонавор енгиб ўтасиз, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан хавф остида турган ғўза ниҳолларига қайта ҳаёт бахш этиб, далалардан тўлиқ кўчат олишнинг уддасидан чиқасиз!

 

Муҳтарам отахон ва онахонлар, қадрли нуронийлар!

Сизларнинг меҳнат ва машаққатлар билан кечган ҳаёт йўлингиз биз учун қанчалик қадрли бўлса, йўл-йўриқ ва кўрсатмаларингиз, дуо ва фотиҳаларингиз, олтиндан қиммат маслаҳатларингиз деҳқонларимиз учун шунчалик зарур!

Шундай синовли дамларда ҳаёт тажрибаларингиз, қимматли фикрларингиз ва даъватларингиз билан деҳқонларга, ҳашарчиларга мададкор бўлинг!

 

Азиз опа-сингиллар, муҳтарама аёллар!

Бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида эришилаётган ютуқларда, қўлга киритилаётган муваффақиятларда Сиз азизларнинг ҳиссангиз ғоят улкан эканлигини барчамиз яхши биламиз ва қадрлаймиз. Аёл кишининг қўли гул, аёл борган ер жаннатга айланади. Аёл қўл урган ишда барака бўлади.

Келинг, ҳар бир ниҳолга фарзандингиз каби меҳр беринг, Сизларнинг қалбингиз қайноқлиги ва меҳрингиз тафти ҳар бир далага ва деҳқонларимиз юрагига етиб борсин!

 

 

Келажагимиз эгалари бўлган азиз ёшлар!

Юртбошимиз ва халқимиз Сизларга чин юракдан ишонади ва суянади. Сизларнинг янгиликка ташна, эзгуликка лиммо-лим қалбингиз ҳар қандай машаққатни енгмоққа қодир. Сизлардаги жўшқинлик, ёшлик шижоати далада меҳнат қилаётган ҳар бир қалбга кўчсин! Бугунги куннинг залворли юкини елкага олиб, далада меҳнат қилаётган деҳқонларимизга қўл-қанот бўлинг!

Тупроқни ёриб чиқиб, қуёшга интилаётган ғўза ниҳолига ҳаёт бахш этиш эртангги кунингиз учун замин, мустаҳкам асос бўлишин унутманг!

 

Йиллар давомида ҳаёт синовларини ақлу заковат, сабру қаноат билан енгиб келаётган, меҳнатидан қадр топиб яхшилик, эзгулик сари интилаётган, қалби келажакка умид, ишонч туйғулари билан тўлиқ азиз амударёликлар!

Деҳқонларимизнинг неча йиллик фаолияти давомида бундан ҳам мураккаброқ вазиятлар, қийин ва синовли кунлар рўй берган. Бироқ, элимиз бу машаққатларни катта чидам, сабр ва қаноат, оғизбирчилик ва бирдамлик, матонатли ва фидойи меҳнатлари билан мардонавор енгиб келган.

Бугун деҳқонларимиз сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтож. Шунинг учун бободеҳқонларимизга мададкор бўлиб, хашарга отланайлик. Ўзини шу эл фидойиси, шу эл фарзанди деб билган ҳар бир юртдошимизнинг ўрни бугун – далада!

Ишончимиз комилки, бу йил ҳам Сизларнинг метиндек иродангиз олдида қийинчиликлар бош эгиб, баланд хирмонлар юксалади, камчиликлар чекиниб, муваффақиятлар бўй кўрсатади.

Шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини кундалик ишимиз деб билиб, ҳовли ва хонадонимиз, кўча ва гузарларимиз, овул ва маҳаллаларимизни бундан-да обод, кўркам, файзли масканга айлантирайлик! Кўнглимиз тозалиги, орзу ва ниятларимиз поклиги яшаш жойимиз озодалиги ва саранжом-саришталигида ўз ифодасини топсин!

Юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги учун ҳисса қўшиб, йилни ёруғ юз билан якунлаш бахти Сиз-у бизга насиб этсин!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026