12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:52
Жамият 👁 449

КОPОНАВИPУСДАН ВАҲИМАГА ТУШМАСДАН ВАҚТИНГИЗНИ ФАPЗАНДИНГИЗ БИЛАН ЎТКАЗИНГ, БУ СИЗГА ХУШ КАЙФИЯТ БАХШ ЭТАДИ

КОPОНАВИPУСДАН ВАҲИМАГА ТУШМАСДАН ВАҚТИНГИЗНИ ФАPЗАНДИНГИЗ БИЛАН ЎТКАЗИНГ, БУ СИЗГА ХУШ КАЙФИЯТ БАХШ ЭТАДИ

Бутун дунёни саросимага солган COVID-19 инфекцияси бизнинг Pеспубликамизни ҳам четлаб ўтмади. Илк бор бу касаллик мамлакатимизда 2020 йил 15 март куни қайд этилди ва Pеспубликамиз бўйлаб карантин эълон қилинди. Карантиндан асосий мақсад касаллик тарқалишининг олдини олиш, кенг тарқалмаслигига эришишдир.

Карантин сўзи италянча «Quarantena» сўзидан олинган бўлиб “қирқ кеча, қирқ  кундуз” маъносини билдиради ва эпидемияга қарши чекловчи тадбир ҳисобланади.

Pеспубликамизда карантин эълон қилинганидан бошлаб ижтимоий тармоқларда ҳар хил ёлғон ва ёмон хабарлар тарқатувчилар кўпайди.  Бу тоифа одамлар фалокат жарчилари ҳисобланади. Чунки улар ёлғон ва ёмон хабарларни тўхтамасдан мунтазам етказиб, одамларда вазият яхши якунланмайдигандек тасаввур уйғотишади. Бу ҳолат одамларда фобия келиб чиқишига сабаб бўлаяпти.

Фобия грек тилидан таржима қилинганда “Қўрқув, ваҳима” маъносини билдиради. Ҳозирги  кунда  аҳоли  орасида “Верминофобия” ва “охлофобия” учраяпти. “Верминофобия” – бу вирус ва микроблардан даҳшатли даражада ваҳимага тушишдир. “Охлофобия” эса одамлар йиғилишидан ўта хавфсирашдир. Фобиялар одам асабига кучли таъсир қилиши сабабли, бир қатор касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.  Халқимизда «Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир» деган гап бор.

Шундай экан  ўзимизни ўзимиз қўрқитиб, фобияга учрашимизга сабабчи бўлиб қолмайлик. Шу билан бирга юқорида айтиб ўтилган фалокат жарчилари бўлмиш фитначиларнинг ёлғон ва ёмон хабарларига ишонмасдан карантин қоидаларига амал қилиб уйда ўтиришимиз шарт.

Тўғри, ҳозиргидек уйда ўтириб кўрмаганмиз. Ҳар доим иш, оила ва ҳаёт ташвишлари билан югуриб юрган одамлар учун бу бироз қийин ва зерикарли кечиши мумкин.  Лекин бу вазиятдан унумли фойдаланиб, кўтаринки кайфият пайдо қилиш ҳам, ваҳима-ю васвасага берилишдан сақлайди. Кўтаринки кайфиятни сизга болаларингиз беради. Улар билан биргаликда дарс тайёрланг, миллий ўйинларимизнинг келиб чиқиш тарихи билан таништиринг. Чунки улар миллий ўйинлар руҳи билан эмас, компьютер ўйинлари билан катта бўлишмоқда. Эртаклар айтиб беринг. Эртак-терапия болаларнинг руҳиятини ижобий томонга ўзгартиради, ҳар доим яхшилик қилиш фикрида бўлади. Оилавий шашка ва шахмат ўйнанг, ақлни  чархлайди. Имконингиз борича бирга расм чизинг, аппликация ишларини қилишга ёрдам беринг. Pанглар билан ишлаган боланинг тасаввури кенг бўлади.  Китоб ўқишини назорат қилинг, фикрларини сўранг, эркин фикрлашига кўмакчи бўласиз. Бу сиз учун  арзимаган нарса бўлиши мумкин. Лекин бу фарзандингиз учун ёрқин ва ширин  хотира бўлиб қолади. Карантин тугаса фарзандларингизга вақт ажратолмай қоласиз.

Биз ҳам оилаларимиз билан карантин вақтидан унумли фойдаланиб, биргаликда вақт ўтказаяпмиз. Ҳар куни ҳар хил ўйин ва машғулотлардан фойдаланиб фарзандларимни руҳан ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялашга ҳаракат қилаяпман. Фарзандларимиз бизнинг келажагимиздир. Келажагимизни асраш биз катталарнинг бурчидир. Бурчимизни сидқидилдан бажариб, карантинни ваҳимасиз енгишга ҳаракат қилайлик.

Дилноза Шомуродова,11-сонли мактаб психологи.

(Фото: http://xs.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026