13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Саломатлик 👁 570

Ваҳимага берилманг, иммун тизимингизни мустаҳкамлаш учун ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажаларидан фойдаланинг!

Ваҳимага берилманг, иммун тизимингизни мустаҳкамлаш учун ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажаларидан фойдаланинг!

Шарқ табобат илми донишмандлари инсон иммун тизимига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ваҳимага берилиш эканлигини таъкидлаб, вос-вос касаллиги энг аввало асаб тизимини емиришини исботлаганлар. Неча асрдирки, буюк аллома бобокалонимиз,  тиб илмининг асосчиларидан бири Абу Али Ибн Сино таълимоти орқали замонавий тиббиёт муолажа усулларига киритилган асабни авайлаш, асаб толаларини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ҳам айнан ана шу ваҳимага берилиш, яъни вос-вос касаллигини даволаш орқали инсон иммун тизимини мустаҳкамлашни назарда тутади. Чунки инсон танаси ўзини-ўзи турли касалликлардан ҳимоялашга қодир бўлсагина соғлом ҳаёт тарзига эга бўлади.

Туманимиздаги “Моҳидил шифо мед” хусусий тиббий клиникаси ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, мазкур шифо масканида яратилган қулайликлар, беморларга манзур муолажа усуллари, клиника шифокорларининг ўз соҳалари бўйича етук мутахассис эканлиги ва хушмуомалаликлари туфайли мижозлар сафи кун сайин ошиб бормоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Клиника раҳбари, олий тоифали шифокор Зулхумор Маматқулованинг саъй-ҳаракатлари билан клиникада ОЗОНОТЕРАПИЯ билан даволаш усули йўлга қўйилди.

Туманимиз халқи учун янгича даволаш усули ҳисобланган ОЗОНОТЕРАПИЯ жаҳон тиббиётида энг муваффақиятли муолажа тури бўлиб, мамлакатимизда ҳам кенг қўлланилмоқда. Шуниси эътиборга моликки, юртимиздаги энг йирик марказий шифохоналарда қўлланилаётган ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажалари “Моҳидил шифо мед” хусусий клиникасида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Клиникада беморларга ташхис қўйиш замонавий компьютерлашган тизим орқали амалга оширилади. Уларнинг яхши дам олишлари, сифатли даво усуллари, айниқса, физиотерапевтик муолажадан самарали фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган муолажа хоналари мамлакатимиз ҳудудидаги нуфузли сиҳатгоҳлардаги шароитлардан асло қолишмайди.

Клиникада фаолият юритаётган 25 нафар шифокорларнинг 7 нафари ўз соҳасининг билимдонлари бўлган юқори малакага эга олий маълумотли шифокорлар ҳисобланади. 18 нафар ўрта махсус маълумотга эга тиббиёт ҳамширалари ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажаларини олиб бориш юзасидан ўз билим ва малакаларини доимий равишда ошириб борадилар.

Хўш, ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажалари айнан қайси хасталикларни даволашда қўл келади? Аввало биз юқорида тилга олганимиз инсон иммун тизимини емирувчи ваҳимага берилиш, қўрқув, турли миш-мишларга ишониш каби одатлардан инсоннинг асабини ҳимоялаш орқали иммун тизимини мустаҳкамлашда ОЗОНОТЕРАПИЯнинг беқиёс фойдаси катта.

Айни кунларда бутун дунёда пандемия деб тан олинган коронавирусга қарши курашда организмнинг турли вирус ва бактерияларга қарши ҳимоя қувватини оширишда ҳам ушбу муолажа усули, агар тиббий қоидаларга қатъий амал қилинса, жуда фойдали. Чунки ОЗОН газининг кучли антисептик (зарарсизлантирувчи) восита эканлигини ҳисобга олсак, озон барча турдаги бактериялар, вирус ва замбуруғларни йўқ қилиши билан аҳамиятлидир. ОЗОН гази касалликларни даволаш, олдини олиш билан бирга қон айланишини яхшилайди, терини, шунингдек, бутун организмни хилтлардан тозалайди, тананинг ҳимоя функциясини оширади, инсон иммун тизимини мустаҳкамлайди. Иммун тизими мустаҳкам инсонга ҳеч қандай касаллик юқмайди, агар юқтирган тақдирда ҳам асоратсиз, тез шифо топади.

Клиникада айни пайтда грипп, бронхиал астма, аллергик касалликлар ошқозон ва  ўн икки бармоқли ичак, гастрит, жигар хасталиклари, атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, миокард-инфаркт, оқчил, бачадон бўйни эрозияси, урогенитал хламидиоз, трихомониаз, герпес каби вирусли касалликларни даволашда кутилган натижаларга эришилмоқда.

Демак, ОЗОНОТЕРАПИЯнинг вируслар ва бактерияларга қарши курашиш, инсон иммун тизимини мустаҳкамлаш хусусиятидан фойдаланиб, айрим кишилар қалбида  ваҳима уйғотаётган коронавирус эпидемияси даврида ушбу муолажа туридан фойдаланиш халқимиз саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Азиз юртдошлар, ўз соғлигингизга бепарво бўлманг, “Ўзингни ўзинг асра!” шиорига амал қилинг ва, албатта, “Моҳидил шифо мед” хусусий клиникасида йўлга қўйилган ноёб муолажа усули – ОЗОНОТЕРАПИЯ муолажасидан фойдаланинг!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026