Болалар саломатлиги - эътиборимизда
Бизнинг ҳар кунги ҳаётимизда ва ишимизда "Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” шиорига амал қилаётганимиз бежиз эмас. Етти минг бир юз нафардан ортиқ овулимиз аҳолисининг йилдан-йилга тўқ, фаровон, тинч-хотиржам ва тотув ҳаёт кечиришлари учун саъй-ҳаракатлар қилаётирмиз. Томорқа ерлардан унумли фойдаланиш тажрибалари бойиб, тобора оммалашиб бормоқда. Буни аҳолининг тўкин дастурхонлари, тўй-томошаларнинг йилдан-йилга кўпайиши мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Қишлоғимиз болалари ва ёшларининг таълим-тарбия олишлари учун тўртта мактабгача таълим муассасалари, учта умумтаълим мактаблари ишлаб турибди. Бу таълим муассасаларида муҳтарам Президентимизнинг: "Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, - деган пурҳикмат сўзларига амал қилинмоқда. "”Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган улуғвор вазифаларни амалга ошириш борасида ҳам кўламдор ишлар қилинмоқда. Энг авалло болаларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. "Тўлқин” қишлоқ врачлик пункти, қолаверса туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларнинг, жон-куярликлари туфайли "Саломатлик ҳафталиклари” ўтказилиши баробарида мавжуд тўртта мактабгача таълим муассасаларида ва учта умумтаълим мактабларида болаларнинг соғликлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Касалликлари аниқланган болалар соғломлаштириш муассасалари назоратига олинди.
Қишлоғимиз марказидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс секцияси, мана, чорак асрдан буён муваффақиятли ишлаб турибди. Бу ердан шу кунгача бокс бўйича саккиз нафар Қорақалпоғистон чемпионлари етишиб чиқди. Бундай юксак кўрсаткични қўлга киритишда тажрибали ва малакали жонкуяр мураббий Азимжон Мухторовнинг хизматлари ҳар қанча таҳсинларга лойиқдир.
Баҳор келиши билан табиатда жонланиш, кўкариш, яшариш ва янгиланиш бошланади. Деҳқонларимиз дала бошларига. Боғбонларимиз эса боғларига шошиладилар. Тадбиркор деҳқонларимиз ўзларининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиш тараддудини кўрадилар.
Айни шу кунда маҳаллаларни, кўчаларни ва хонадонларни ободонлаштириш, супириб-сидириб саранжом-саришта қилиш, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтказиш ишлари қизғин тус олмоқда. Ҳар болага икки туп мевали дарахт кўчати ўтказиш ташаббуси амалга оширилмоқда.
Нурулла ХЎЖАМЕТОВ. "Тўлқин” ОФЙ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶