Дўстлик маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича семинар ўтказилди
26 февраль куни Дўстлик маҳалласида “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – ғояси асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш” мавзусида, шунингдек, ҳуқуқий масалалар юзасидан мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ошириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Унда фуқаролар йиғини раиси И.Исмаилова, туман Иқтисодий суди раиси У.Собиров ҳамда маҳалла ҳудудида яшовчи тадбиркорлар иштирок этдилар.
Семинарда туман Иқтисодий суди раиси У.Собиров сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни аҳамиятга эгалигини айтиб ўтди. Бу борада иқтисодий судларнинг ўрни ҳақида гапириб, “Конституция ва қонун устиворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” ғояси асосида остида муаммоларни ўрганиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилишини таъкидлади.
Ундан ташқари, суд, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ваколатлари, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида кенг тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, маҳалла аҳолисини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур семинар барчага манзур бўлди.
И. Салаев, туман Иқтисодий суди ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶