16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:25
Жамият 👁 374

Маҳаллаларда кўчат ўтқазиш ишлари бошланди

Маҳаллаларда кўчат ўтқазиш ишлари бошланди

Юртимизда қиш охирлаб, кунлар исиши билан баҳорги мавсумга тайёргарлик, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилади. Бу каби ободонлаштириш ва кўчат экиш, дарахтларга шакл бериш ишлари туманимизда ҳам уюшқоқлик билан амалга оширилади.

Аллақачон бошлаб юборилган бундай хайрли тадбирларда туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, фаол ёшлар, қисқача айтганда, туманимизнинг ёш-у қариси – барча бирдек баҳорги мавсумга тайёргарлик ишларида фаол иштирок этмоқда.

Гулзор ва Ойбек номли маҳаллалар ҳудудидаги катта кўча бўйида арча кўчатларини ўтқазиш ишлари ҳамжиҳатлик билан бажарилди. Меҳнатсевар юртдошларимиз арча кўчатлари келгусида шаҳримиз кўркига кўрк қўшади, деган ният билан ушбу хайрли ишда қатнашишди. Шу мақсадда Манғит шаҳрининг 5,5 км узунликдаги ер майдонига жами 2 минг туп манзарали дарахтлар, арча кўчатлари ўтқазишди.

Азалдан халқимизда баҳор кириб келишига катта тайёргарлик кўрилиб, кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилишга, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолда сақлашга жиддий эътибор қаратилиб келинади. Кўклам арафасида ўтказиладиган ҳашарлар юртимизни янада обод, файзли, тоза ва озода бўлишини таъминлаш билан бирга ёш авлодда миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, ўзаро меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, фидойилик, эзгуликка хайрихоҳлик сингари фазилатларининг мустаҳкам қарор топишида муҳим ўрин тутади.

Шу кунларда туманимизда ҳам барча маҳаллалардаги турар жойлар, хиёбонлар, боғлар, йўл ва йўлаклар, муқаддас қадамжоларни тартибга келтирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказий кўчаларга кўплаб мевали дарахт, гул кўчатлари ўтқазилмоқда. Мазкур тадбирларда аҳоли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этмоқдалар.

Қолаверса, мазкур тадбирларда ўз тадбиркорлик маҳсулотлари - турли хилдаги кўчатларни аҳолига етказиб бераётган ҳамюртларимиз ҳам талайгина. Шундай меҳнатсевар тадбиркорлардан бири Фарҳод Яхшимов 2018 йилда 25 млн. кредит маблағи ҳисобидан Урганч шаҳридаги гул ва субтропик ўсимликлар етиштирадиган “”Буюк Турон” фермер хўжалигидан шартнома асосида кўчатлар сотиб олиб, гулчилик ва кўчат етиштиришга ихтисослашган оилавий тадбиркорлик корхонаси фаолиятини йўлга қўйди.

 Шунингдек, Фарҳод аканинг иш тажрибасини қунт билан ўрганаётган қизи Марҳабонинг ҳам гулчилик соҳасига қизиқиши юқори бўлиб, отасининг ёнида аҳолига кўчатларни етказиб беришга камарбаста бўляпти.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, мазкур оилавий корхона ташкил қилиниши билан 8 та бўш иш ўрни яратилиб, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшди. Оилавий корхонада 2019 йилда 20 турдаги 7000 дона хонаки гуллар етиштирилди.

Шунингдек, бугунги кунда оилавий корхонада 4000 дона гул тувакчаларда тайёр ҳолатда ҳамда 15000 дона гул кўчатлари, қолаверса, она табиатимиз кўркига кўрк қўшиш мақсадида 30000 дона бир йиллик манзарали гуллар ҳам етиштириш кенг йўлга қўйилган. Ушбу хайрли иш ҳам, шубҳасиз, табиат ҳамда экологик муҳитнинг янада яхшиланишига хизмат қилади.

Aлоҳида таъкидлаш керакки, инсон ҳаётини табиий муҳитсиз тасаввур этиш қийин. Шунинг учун ҳам табиатни муҳофаза қилиш, унинг мусаффолигини сақлаш инсониятнинг муқаддас бурчидир. Бизни қуршаб турган сув, ҳаво, тупроқ, ўсимликлар оламининг ҳозирги аҳволи, атроф-муҳит ифлосланиб қолишининг олдини олиш асосий вазифаларимиздан биридир.

Хулоса қилиб айтганда, табиат инсонларнинг барча моддий ва маънавий, руҳий эҳтиёжларини қондирувчи асосий манбадир. Шундай экан, табиат бизга эмас, биз табиатга муҳтожмиз! Табиатни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш барчамизнинг асосий конституциявий бурчимиздир. Зеро, она табиат аждодлардан қолган мерос эмас, балки авлодлардан олинган ва келажак учун қолдиришимиз зарур бўлган бойликдир!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026