21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:25
Адабиёт 👁 617

ОИЛА БАХТИ

ОИЛА БАХТИ

Тақдир экан, Маҳмуданинг турмуши яхши бўлмади. Анвар билан севишиб қурган оиласидан бефарзандлик туфайли ажрашди. Анварнинг раъйига қараб оз эмас, ўн уч йил сабр-тоқат билан яшади. Қайнонасининг кесатиқлари, ирим-сиримлари, овсинларининг, қайнсингилларининг пичингларига тишини-тишига қўйиб чидади.

Сабрнинг ҳам чегараси бор, деганлари рост экан. Охири бўлмади, кетди...

Ўшанда Наврўз яқин эди. Ҳар йили қайнонаси Наврўз арафасида сумалак соларди.

– Сумалакда ҳикмат кўп, болам, зора фаришталар омин, деб бўйингда бўлса, – дерди яхши ниятлар билан.

Маҳмуда ҳам умид, ҳам ишонч билан сумалак қозони атрофидан кетмай, чарчадим демай, тунни-тонгга улаб астойдил ишларди. Ўша галги Наврўзда ҳадеганда сумалакка уринмаётган қайнонасига бу ҳақда гап очди-ю, юрагига ханжар урилгандай, турган жойида гандираклаб кетди.

– Ўн уч йилдан бери бир туғмас хотинни Аллоҳ ёрлақасин, деб сумалак соламан, – деди қайнонаси Рамиза она, – Аллоҳ ҳам хуш кўрмаётганга ўхшайди. Жу-да-а-а истаб турган бўлсанг, ўзинг солавер сумалакни!

Маҳмуда ҳеч нарса демади. Нима десин! Қайнонасини ҳам тушуниши керак. Ўғлининг ёши ўтиб бораётир. Ана, ўзидан кейинги уч ука-сингиллари ҳам бир этак болали бўлишган. Кенжа қайнсинглиси ҳам ҳомиладор.

“Кетишим керак!” – қатъий қарорга келди Маҳмуда. У индамай уйга кириб, ўзига зарур нарсаларни сумкасига жойлади. Аста ҳовлига чиқди. Узум зангисини кўтараётган қайнисининг ёнида турган  қайнонасининг олдига борди. Қайниси ҳайронлик билан боқди. Рамиза она худди унинг кетишини узоқ йиллардан бери кутаётган каби хотиржам эди. Маҳмуда: “Мендан рози бўлинг, дилингизни оғритган бўлсам, кечиринг!”  демоқчи эди. Айтолмади, томоғини ғиппа бўғиб турган нимадир уни гапиришга қўймади. Кўзидан оқиб тушаётган аччиқ ёш томчилари юзини ювиб, лабларини куйдиргандай бўлди. Аста кўчага йўналди. Қайнона жим, “қилт” этмади. Қайни ҳайрон.

Маҳмуда дарвоза остонасидан ҳатларкан, ортига бир назар солди. Афтидан қайниси унинг ортидан чиқмоқчи бўлган-у қайнона уни тўхтатишга уринарди.

– Чеча, чеча, тўхтанг, нима бўлди, чеча?

Маҳмуда тўхтамади, қайнисини Рамиза она қўйиб юбормади. У кетди. То ота уйига етгунича томоғига тиқилган фарёд сиртига чиқмай, ичини ёндириб юборди...

Маҳмуданинг ҳеч кутилмаганда кетиб қолиши Анварни довдиратиб қўйди.

– Кимдир нимадир дедими?

– Ўзи кетди, ақлли хотиннинг ишини қилди, энди бас қил, тақдирга тан бер, – деди қатъий онаси.

Тақдирга тан бериш Анварга осон бўлмади. Маҳмуда ишлайдиган мактабга қатнайвериб, унинг йўлини пойлайвериб чарчади. Озиб-тўзиб, одамови бўлиб қолди. Яқинларининг қистови билан уйланди. Икки қизи билан бева қолган ёшгина жувон уйим, жойим деб қанчалик меҳр кўрсатмасин, Анвар ҳамон Маҳмуда ишлайдиган  мактабга қатнашини қўймасди. Шундай кунларнинг бирида онаси гап топиб келди.

– Маҳмуда турмушга чиқаётган экан.

– Нима? – худди ток ургандай сапчиб тушди Анвар. – Ним-нимага турмушга чиқади?

– Эсингни еб қўйибсан сен бола. Нимага эмиш? Нимага бўларди, боши очиқ аёл, хоҳласа турмушга чиқади, хоҳласа...

– Чиқмайди! – хонтахтага бор кучи билан мушт туширди Анвар. – Мен уни қайтариб олиб келаман.

Нонуштага энди ўтираётган хотини Саломат иккала қизалоғини бағрига босганча анграйиб қолди. Анварнинг важоҳатидан қўрқиб кетган қизалоқлар чириллаб йиғлаб юборишди.

– Уялмайсанми, болам, – Рамиза онанинг  овози қалтиради, кўзларига ёш қуйилиб келди. – Бола-чақангда не айб, қара уларнинг эс-ҳушини олиб бўлдинг. Бор, эркак бўлсанг, бор. Олиб келақол, Маҳмуданг қайтармикан? Мана бу қора кўзларни Аллоҳ сенга бир синов учун юбормадимикан, болам!

Ниҳоят хотини тилга кирди.

– Етимларим яна биттага кўпайишини ўйламабман, худойим, ўзинг кечир!

Жаҳл отига миниб, ҳозироқ Маҳмудани етаклаб келгудай аҳволдаги Анвар хотинининг илтижоли нигоҳларига боқиб, бирдан шаштидан қайтди.

У умрида ҳеч қачон эшитмаган хуш хабар қаршисида ўзини йўқотиб қўяёзди.

– Етим, етим, нималар деяпсан, Саломат? Қани, буёққа келинглар, асал қизларим! Уларни ҳаргиз етим дема, етим дема! Қизларим, менинг қизалоқларим, яхшилик элчиларим менинг!

Шу кундан бошлаб Анвар ўзгарди, оиласига, хотинига, бир йилдан бери болам демаган қизалоқларга меҳрибон бўлиб қолди. Қизи туғилгач, оиласига боғланиб, Маҳмудани унутди...

***

Маҳмуда иккинчи турмушидан ҳам фарзандли бўлмади. Биринчи хотинининг хиёнатини кечиролмаган эри Маҳмудага нисбатан жуда қаттиққўл эди. Икки ўғлидан воз кечиб, кўнглининг кўчасига кириб кетган кундошини Маҳмуда танимас, у ҳақдаги тарқалган  гап-сўзларга ҳам эътибор беравермасди. У бутун меҳрини икки ўғлига берди. Эрининг  тутумларига сабр-тоқат билан чидади. Болалар ўз онасини эслай олишмас, ҳатто бу уйда унинг сурати ҳам йўқ эди. Каттаси еттинчи, кичиги бешинчи синфда ўқишарди. Бир куни катта ўғли мактабдан йиғлаб келди.

– Менинг онам сиз эмас экансиз, ҳаммасини биламан, сиз дадамнинг бойлиги учун бу уйда экансиз, нега алдайсиз? – деди жиғибийрони чиқиб.

Маҳмуда ич-ичидан зил кетди, болага қандай тушунтиришни билолмай, юраги эзилди. Қучоғига олмоқчи бўлганида Шокиржон уни силтаб ташлади.

– Дадам келсин, ўз онамни олиб келтираман!

– Ҳеч қачон келмайди!

Остонада қандайдир идишни тутганича эри Исмоил турар, унинг кўзларида аввал Маҳмуда ҳеч қачон кўрмаган меҳр бор эди.

Шокиржон, онангга иккинчи бундай муомала қилганингни кўрмайин, болам, ма, буни олинглар, ишхонадагилар сумалак қилишибди. Йигит киши кўчадаги гапга эргашиб, яқинларини ранжитмайди, мактабингга борган хотин ҳеч қачон сенга она бўлаолмайди, мана сенинг онанг, кечирим сўра! – эри Маҳмуданинг елкасига қўлини қўйди.

Шокиржон сумалак тўла идишни отасининг қўлидан олиб Маҳмудага тутқазаркан.

– Мен хато қилдим, кечиринг, – дея қучоқлаб олди.

Уй сумалакнинг хушбўй ҳидига тўлди.

– Сумалак билан онамнинг ҳиди бир хил-а, ака, – деди Нодиржон сумалакка нон ботираркан.

Маҳмуда ҳаяжондан энтикиб кетди. У ҳаётида илк марта ўзини бахтиёр ҳис этди. Бу оила ва оналик бахти эди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026