13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:29
Сиёсат 👁 677

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг иккинчи сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг иккинчи сессияси тўғрисида ахборот

2020 йил 27 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия ишига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раислик қилди.

Депутатлар дастлаб Халқ депутатлари туман Кенгашининг ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режалари лойиҳасини кўриб чиқиб, тасдиқладилар.

Сўнгра Амударё тумани Жиноят, Фуқаролик, Иқтисодий ва Маъмурий ишлар бўйича судлари раисларининг ахборотлари тингланди. Ахборотларда туманда инсон ҳуқуқ ва эркинлари ҳимояси, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга ошириш борасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар берилди.

Кун тартибидаги учинчи масала – 2019 йил давомида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қонунийликни таъминлаш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори ва Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳисобот берди. Туман Прокуратураси ҳамда Ички ишлар бўлими томонидан қилинган амалий ишлар натижасида 2019 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг сезиларли даражада камайганлиги ҳисоботларда таъкидлаб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала – туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсуповнинг ахбороти тингланди. Ахборотда бўлим томонидан 2019 йил давомида жами 80 нафар фуқаронинг манфаатини кўзлаб киритилган аризалардан 76 таси қаноатлантирилгани, даъво аризалари натижасида фуқароларнинг пенсия, иш ҳақи, фарзандига туғилиш гувоҳномаси олиш каби масалалар ҳал этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Aмударё туманидаги Халқ қабулхонасида 2019 йил давомида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича кун тартибига қўйилган масала юзасидан қабулхона мудири Эркин Pажабов ахборот берди. Ахборотда 2019 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 353 таси яъни, 80 фоизи қаноатлантирилганлиги, қолган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Сессияда туманни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган секторлар томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлар тингланиб, муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди. Ҳисоботларда таъкидланганидек, барча сектор аъзолари томонидан 2019 йилда соҳаларда самарали ишлар амалга оширилди. Ҳудудлардаги аҳолининг муаммолари ўрганилиб, уларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Амударё туманидаги Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида қабулхона мудири Акбар Хўжамуродов ҳам сессияда ахборот берди. Ахборотда таъкидланганидек, қабулхонада жами 144 та масала бўйича 134 та мурожаат рўйхатга олинган. Шундан 82 таси қаноатлантирилиб, 52 тасига тушунтиришлар берилган.

Туман Кенгашининг сессиясида Президентимизнинг ”Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбаев, туман давлат солиқ инспецияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одилбек Аширбаев ҳамда туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниёзовлар ҳисобот берди. Ҳисоботларда таъкидланганидек, 2019 йил давомида жами 66 млрд. 404 млн. сўмлик 57 та лойиҳалар амалга оширилди ва натижада 253 та янги иш ўринлари яратилди.

Сессияда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвоновнинг ҳам ахбороти тингланди. Ахборотда соҳада амалга оширилган лойиҳаларга ўз маблағлари ҳисобидан 2 млрд. 582 млн. сўм сарфланиб, янгидан 192 та иш ўринлари яратилганлиги, 2019 йилда туманимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастур амалда тўлиқ бажарилгани таъкидланди.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев ҳам сессияда ахборот бериб, қишлоқ хўжалиги соҳасида якунланган 2019 йилда ҳам юқори натижаларга эришилгани, хусусан, 2019 йил ҳосили учун дон топшириш бўйича шартномавий режа республикамизда олдингилар қаторида ортиғи билан бажарилиб, давлатимиз хирмонига 9 минг 749 тоннадан ортиқ дон топширилиб, режа 133,6 фоизга, 15 минг 250 гектар майдонга чигит экилиб, давлат хирмонига режадаги 32 минг 250 тонна ўрнига, 36 минг 669 тонна пахта ҳом ашёси етказиб берилиб, шартномавий режа 113,7 фоизга бажарилгани қайт этиб ўтилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Pеспублика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Аширбой Қушаевнинг ахборотида Ўзбекистон Pеспубликаси Давергеодезкадастр қўмитаси эксперт комиссиясининг хулосасига кўра тумандаги 2 минг 555 та номсиз кўчаларга ном бериш тавсия қилингани, 101 та кўча номи маъно жиҳатидан берилаётган объектга номувофиқлиги, 11 та ном рўйхатда такрорий берилган деган хулосага келингани таъкидланиб, кўчаларни янгидан номлаш бўйича зарур ишлар олиб борилаётгани қайд этиб ўтилди.

Сессияда кўрилган ҳамда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026