14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:55
Жамият 👁 2,886

Ишда ҳам, ҳаётда ҳам фаол

Ишда ҳам, ҳаётда ҳам фаол

Ҳали янги йил байрами шодиёналари ниҳоясига етмай, Омонгул опа яна олам-олам табрикларга, қувончларга беланди. Қишки таътилни мароқли ўтказган ўқувчилари ўқув йилининг янги чораклиги – илк дарс куни:

- Табриклаймиз, устоз! – дея уни мактаб ҳовлисида кутиб олишди.

- Раҳмат, болаларим! – юзи қувончдан  яшнаб кетди опанинг.

Ўқувчилари даврасида синфга кирган Омонгул опа ўз фарзандларидай бўлиб қолган ўқувчилар билан бирма-бир сўрашиб чиққач, бугунги қувончининг сабабкори, 9-синф ўқувчиси Насиба Отамуродовани "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида ғолиб бўлганлиги билан табриклади.

- Насибанинг туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олгани ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлди, - дейди у мамнуният билан.

- Шуни айтадилар-да, "ўқиган - ўзар”, деб.

Омонгул Адилбоева фаолият юритаётган 55-сонли мактабда Насиба сингари билимга чанқоқ ўқувчилар талайгина. 8-синф ўқувчиси Шаҳло Қозоқбоева математика фанидан юқори натижаларга эришган бўлса, Соҳиба Ражаббоева информатика фанидан "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Омонгул опа фахрланиб гапирганича бор. Мактабда барча фанлар бўйича етук мутахассис фан ўқитувчилари дарсларни мароқли ўтадилар. Айниқса, информатика ва қорақалпоқ тили ва адабиёти, математика фанларига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Информатика фани ўқитувчиси Рустам Раҳматуллаевнинг ҳар бир дарси инновацион технологиялар асосида, қизиқарли савол-жавоблар, амалий ва назарий машғулотларнинг узвийлиги асосида олиб борилади.

Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани дарсларини Омонгул опа Адилбоева алоҳида меҳр билан ўтаётгани боис, унинг ўқувчилари қорақалпоқ тилида бемалол гаплашадилар, қорақалпоқ ёзувчилари ижодига мансуб адабиётларни чуқур тушунадилар.

Омонгул опа оилада ҳам меҳрибон, пишиқ-пухта, тадбиркор она. Атиги 5 сотих томорқасида камида 10 хил мевали дарахтлар ўстирган. Дастурхони ўз боғида етиштирилган мева-чевалардан файзли. Ҳар йили опа баҳорда бозордан майда жўжалар сотиб олиб, парваришлайди. Жўжалар кузга бориб ҳар бири 1,5-2 кило тош босадиган даражада етилади. Қиш бўйи хонадонида тухум ва товуқ гўшти сероб бўлади. Ойлик маошдан ташқари томорқасидан унаётган гўшт, сут, тухум, мева-чева фарзандларининг витаминларга бой овқатлар тановул қилиб, соғлом ўсишини таъминлаётганидан Омонгул опа хурсанд.

Опа ўзи яшайдиган Ойбек номли маҳаллада жамоатчилик ва давлат идораларининг ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи аъзоси сифатида ёш оилалар, турмуш қуришга тайёрланаётган ёшлар ўртасида маънавий-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиб туради. 55-сонли мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатидаги фаолият кўлами янада кенг. Вояга етмаган қиз болалар билан соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда ёшларнинг тутган ўрни, эрта турмуш қуришнинг зарари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боради. Бу борада унга умр йўлдоши, тажрибали шифокор Рўзимбой Нуримбетов яқиндан ёрдам бериб, инсон саломатлигига оид рисолалар, суратли буклетлар билан таъминлаб туради.

- Инсон энг аввало соғлом бўлиши керак, - дейди опа. – Ҳар жиҳатдан соғлом одамнинг фикри соғлом ва теран бўлади.

Шу боис, Омонгул опа ўқувчиларининг ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан камол топиши учун эринмай изланади. Чунки ўқитувчилар теран фикрли, билимли, мулоҳазали бўлсалар таълимда муваффақиятга эришилади. Соғлом болани вояга етказиш деганда, энг аввало унинг маънавий ва жисмоний баркамоллиги назарда тутилади. Маънан ва жисмонан етук бола фанларни тез ўзлаштиради, дунёқараши кенг ва қобилиятли бўлади. Омонгул опа Адилбоева ўз ўқувчилари билан ишлашишда  таълим ва тарбиянинг ана шундай узвийлигига алоҳида эътибор берадиган, ишлаб чарчамайдиган муаллима.

 

Зуҳра АҲМЕДОВА,

55-сонли мактаб кутубхонаси мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019