13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Сиёсат 👁 2,962

Энг қадимий, асл миллий байрам

Энг қадимий, асл миллий байрам

Она замин узра қуёшнинг заррин нурлари ўлкамизга ва қалбимизга илиқлик бахш этиб, юртимизга Наврўз ташриф буюрмоқда. Бу байрам барчамиз учун шарқона янги йил дебочаси, маънавиятимизнинг узвий қисмига айланиб кетган энг қадимий, асл миллий байрам сифатида азиз ва мўътабардир.

Бир неча минг йиллардан бери нишонланиб келинаётган ушбу байрамда меҳр-мурувват, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби инсоний туйғулар, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, деҳқончилик мавсумининг бошланиши ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам асрлар оша бу байрам боқий қадрият, миллий маросим сифатида яшаб келмоқда. Зеро, Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида қайд этилганидек, «Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир».

Халқимизнинг севимли байрамларидан бири бўлган Наврўз нафақат табиат, балки инсон қалбининг ҳам уйғониш, янгиланиш фаслидир. Шу сабабли «Ободлик кўнгилдан бошланади», деган ҳикматли ибора бугун халқимиз ҳаётининг, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг муҳим мезонига айланди. Наврўз нафаси сезилиши билан жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, экин-тикин ишлари авжига чиқмоқда. Ҳовли, кўча ва хиёбонларни саранжом-саришта қилиш, кўчат ўтқазиш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Саноқли кунлардан кейин бободеҳқонларимиз яхши ниятлар билан ерга уруғ қадаб, эл ризқи мўл бўлишини тилаб, дуолар қилишади. Буларнинг бари минг йиллардан бери такрорланиб келаётган, халқимизнинг маънавиятига сингиб кетган азалий ва абадий удумлардир. Зеро, баҳор кириб, Наврўзи олам ташриф буюргач, табиат гуллашга ошиққани каби одамзот ҳам яшашга, яшнатишга интилади.

Яқиндагина халқимизнинг энг эзгу маънавий мероси – Наврўз билан боғлиқ меҳнат байрами – умумхалқ ҳашари ўтказилди. Фидойи ва меҳнаткаш халқимизни янада жипслаштириб, ўзаро дўстлик, биродарлик, миллатлараро тотувлик тамойилларига муносиб равишда меҳр-оқибат тимсолига айланган ушбу умумхалқ ҳашаридан сўнг нафақат кўнгиллар, балки ҳар бир қарич ер обод бўлди. Маҳалла гузарлари, кўча ва боғ-роғлар меҳнат байрами шавқидан яшнаб кетди. Наврўз байрамининг энг эъзозли удумларидан бири бўлган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган маблағ эса бутун мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда истиқомат қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар учун моддий фаровонлик яратиш имконини беради. Бу – ўзаро меҳр-оқибатнинг, мурувватнинг тимсоли. Бу – халқнинг энг эзгу орзу-умидларини ўзида мужассам этган бетакрор мазмун, бетакрор моҳият!

Ҳаётимизни безаб турган Наврўз билан боғлиқ энг гўзал моҳият – ерга уруғ қадаш маросими! Наврўз кириши билан бундан неча минг йиллар аввал ҳам ота-боболаримиз "Қўш чиқариш”, "Қўш ҳайдаш”, "Уруғ сочиш” каби деҳқончилик иши билан боғлиқ маросимларни ўтказганлар. Эндиликда, замонлар ўтиши билан бу  маросимлар чигит экиш, деҳқончилик фасли каби меҳнат байрамларига айланди. Бу маросимларнинг барчаси Наврўзи оламдан бошланувчи халқимизни ризқ-рўз, қут-барака томон элтувчи йўллардир.

Туманимизнинг ҳар бир овулида, маҳалласида, ҳар битта хонадонида аллақачон Наврўз тантаналари бошланиб кетди. Кўнгилларни қучган эзгу тилаклар билан ота ўз фарзандлари, фарзандлар эса ўзлари учун боғ яратмоққа киришдилар. Бу ажиб тадорик дилларимизга хушнудлик ва хотиржамлик бахш этади. Ҳар биримизнинг ўз боғимиз, ўз дарахтимиз, ўз гулзоримиз барқ уриб гуллайди. Бундай гулламоқ ҳаётимизга файз, турмушимизга ободлик бошлаб келади. Қутлуғ Аму заминини яшнатган боғлар эртанги кунга – келажакка ажиб тароват бахш этади.

Бу галги Наврўзни "Соғлом бола йили”да қарши оламиз. Бунда ҳам ўзгача маъно мужассам. Негаки, Наврўз "Янги кун” деган маънони билдирса, соғлом фарзандлар эртанги кунимиз эгалари, оиланинг бебаҳо бахти ва  юртимиз келажагидир.

Азиз юртдошлар! Улуғ ва бебаҳо маънавий қадриятларимиз гултожи – Наврўзи олам барчангизга қутлуғ бўлсин! Ҳар бирингизнинг хонадонингизга Наврўзга монанд гўзалликлар, нафосат, бахтиёрлик ва шодлик ташриф буюрсин!

Наврўзи олам муборак, азизлар!

 

Ражаббой ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026