13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Жамият 👁 8,270

Алла янграб турсин, замин устида!

Алла янграб турсин, замин устида!

Она. Бу сўз бизга мўътабар ва азиз. Чунки у бизни оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказган инсондир. Дунёда ҳар қандай улуғ зотни – пайғамбарларни ҳам, подшоҳларни ҳам она туққан. Боланинг тили "Она” сўзи билан чиқади. Онага бўлган эҳтиром барча инсонларга хос фазилатдир.

Бир куни бир киши пайғамбарнинг олдига келиб, яхшиликни кимга қилсам бўлади, деб сўрабди. Шунда пайғамбар онангга, деб жавоб берибди. У киши уч маротаба сўрабди. Уч маротаба ҳам онангга, деб жавоб қайтарибди.

Она фарзандини вояга етказгандан кейин ундан меҳр кутади. Лекин баъзи бир фарзандлар борки, ҳатто онасининг дилини оғритади. Ақлли болалар оналарини ҳурмат қилишади. Бу ижодий томон барча болаларда бўлса эди. Онамиз бизлар учун нималарга қўл урмайди, дейсиз. Биз бунинг қадрига етаяпмизми? Балки биз бунга ҳаракат қилаётгандирмиз, лекин онанинг фарзандига қилган яхшилигини ҳеч нимага тенглаб бўлмайди. Шунинг учун ул зотга ҳар вақт эҳтиром кўрсатиш лозим.

Она қандай касб эгаси бўлмасин, у энг аввало оиласи учун, фарзандлари учун, жон куйдириб яшайди. Халқимизда: "аёлни эъзозлаган миллатнинг қадри ҳамиша баланд бўлади” деган ажойиб нақл бор. Мамлакатимиз давлат ва жамият қурилишида йил сайин аёллар фаоллиги ошиб бормоқда. Бу эса аёлнинг қадр-қимматини юксакларга кўтаришдир. Онани авайлаш бу фарзанд бурчи. Ҳар қандай фарзанд бу бурчни бажаришга мажбурдир. Она – улуғлик, гўзаллик, донолик тимсоли. Она ҳаёт чашмаси. Она буюклиги билан ва гўзал фазилати билан эъзозланиб келади.

Ўзбек аёллари дунёдаги энг болажон аёллардан ҳисобланади. Кечалари ухламасдан бешик тебратиб, боласига алла айтаётган она чин меҳр тимсолидир. Она алласида фарзандини баланд тоғларга, бепоён боғларга ўхшатади. Фарзандлар айтилган бу сеҳрли аллани авлодларга етказиб беради. Она фарзандига алла айтаётган пайтида беғубор чақалоққа бўлган меҳрини қўшади. Она алласи бошқа куй-қўшиқлардан ана шу жиҳати билан ажралиб туради. Алла фарзандларни яхшиликка, гўзалликка чорлайди. Алла эшитиб ўсган бола ақл фаросатли бўлади, - дейдилар. Аммо дунёда алла эшитмай, онасиз ўсаётган болалар ҳам йўқ эмас, биз онамиз бағрида Ватанимиз ардоғида эканлигимиздан қувонишимиз керак, албатта.

Жаннат оналарнинг пойида деб бежизга айтишмайди. Бунинг боиси шундаки, она қадам босган даргоҳ шунчалар нурафшон бўлиб кетади. Онанинг ҳурматини жойига қўйсанг, савобга қоласан, деган ҳикмат ҳам шундан. Уларнинг юрган ҳар бир қадамида жаннат бор, бахт бор. Демак, ўша бахт оналарнинг пойида. Уларнинг пойидаги жаннатни ҳис қила билишимиз лозим. Она меҳрини қуёшдан таралаётган нурга ҳам ўхшатишади. Биз ана шу меҳр уммонига чўмиб улғаямиз.

8 март - Онажонлар байрами билан барча оналарни, опа-сингилларни ва дугоналаримни чин қалбимдан муборакбод этаман. Уларга сиҳат-саломатлик, ишларида ривож, ўқишларида омад тилайман. Ҳеч қачон юзларидан кулгу аримасин. Толеи баланд, ризқ-у насибаси зиёда бўлсин, ҳар бир Аёлнинг! Оиласи бағрида, фарзандлари даврасида бахт нашидасини суриб яшасинлар.

Азиз онажонлар! Бағрингиз бешикдан асло айро тушмасин. Дунёдаги энг зулмкор инсоннинг ҳам юрагини эритиб юборувчи оташин қўшиқ – Алла янграб турсин мангу замин устида!

Юлдуз Мададова,

44-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси, танлов ғолиби.

(Фото - http://www.afisha.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026