16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:06
Жамият 👁 2,534

Баҳордай яшнаб юринг, азизлар

Баҳордай яшнаб юринг, азизлар

 Рўзимбой Нуримбетов – туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси:

- Туман тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги шифохоналарда меҳнат қилаётган шифокор аёлларни кўрсам, гўё дунёнинг барча гўзаллиги уларнинг қиёфаларида, бири-биридан ораста юришларида, дилларга малҳам янглиғ сўзлашларида жамландай ҳис қиламан. Шифохонамиз ҳам ана шу оппоқ либосли аёлларимиз билан файзли, иш кунларимиз мароқли назаримда. Тиббиёт бирлашмамиз тасарруфидаги шифо масканларида 1106 нафар аёл-қизлар, шундан 168 нафар олий маълумотли шифокор аёллар халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилишади.

Байрам яқин. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳам оиламиз учун, ҳам касбдош шифокор аёллар – азиз опа-сингилларимиз учун баҳорнинг энг латофатли, назокатли айёми. Биз бу кунни нишонлаш учун жиддий тараддуд кўрдик. Ўз ишининг фидойилари бўлган, хулқи гўзал, хушмуомала, назокатли аёлларимизга муносиб совға-саломлар ҳозирлаб қўйдик.

Истагим, нажот фаришталари, оилаларимизнинг қувончи, азиз аёлларимиз бор бўлсинлар. Ҳар бирингизга соғлик-омонлик, оилавий бахт-саодат, эл-у юрт эҳтироми ёр бўлсин, дейман.

Омонбой Ердашев, Шимолий-Ғарбий ҳарбий округнинг "Қўскўл” горнизони сержанти, "Тўлқин” овулида яшовчи онахон Бибисара Қўчқорованинг ўғли:

– Онажон! Сизни жуда соғиндим. Эсингиздами, 1-синфга қабул қилинган куним менга бошдан-оёқ янги либослар кийдириб, бағрингизга босганингиз. Ўшанда Сизнинг кўзингизда ёш кўрган эдим. "Нега йиғлаяпсиз?”, - десам, "қувончимдан”, - дегансиз. "Қувончдан ҳам одам йиғлар экан-да”, - дея ҳайратлангандим ўшанда. Энди ўйласам, ҳаёт қийинчиликларини кўп тотиган қалбингиз бир оғизгина ширин сўздан ҳам пойимизга тўкилаверган экан. Буни ўзим ота бўлганимда, ўғлимни мактабга олиб чиққанимда ҳис қилдим, Онажон! Бу ҳаётда ота-она учун фарзандлар камолидан ҳам улуғроқ бахт йўқ экан, аслида. Менинг  ўғлим ҳарбий, дийдаси қаттиқ, деб ўйламанг. Сизнинг меҳр-муҳаббатингиз қошида бутун жисму жаҳони эриб-эврилгувчи гўдагингизман.

Биламан, 8 март кунига ҳар доим алоҳида тараддуд кўрасиз. Иссиқ, қат-қат патирлар ёпасиз, бўғирсоқлар, қирмишлар пиширасиз. Ич-ичингиздан биз ҳарбий болаларингизга тўкилиб турасиз: "Ҳаммалари келса экан. Мана бу неъматлардан тотса экан”, - деб интиқ бўласиз. Бизнинг дийдоримиз Сиз учун энг улуғ совға эканлигини билиб, биримиз байрамдан олдин, биримиз байрам куни ё кейин олдингизга ошиқамиз. Сизни қувонтириш, Сизнинг бағрингизда бир лаҳза бўлиш ҳам бизга байрам!

Онажон! Дунёнинг жамики гўзалликлари Сизга ёр бўлсин. Ўғил-қизларингизнинг азиз дийдорларидан, қувончларидан бахтиёр, узоқ умр кўринг, байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Равшанбек Йўлдошев, "Тошёп” овулида яшовчи тадбиркор: - Ота-онам доимо: "бир-бирларингга меҳрибон бўлинглар, айниқса, қиз боланинг дилини оғритиб бўлмайди, қизлар – ота уйнинг меҳмонлари”, – дея тез-тез такрорлаб турадилар. "Фарзанд ҳам меҳмон бўладими?” – деб қўярдим ичимда. Лекин ўзим улғайиб, аввало опам ўзга хонадонга узатилиб кетганларида ота-онам  қайта-қайта такрорлайдиган бу сўзларнинг мағзини чақдим. Менинг опа-сингилларим, энди билсам, меҳр-оқибат бобида онамдай жонфидо эканлар.

Онамдай азиз ва меҳрибон, отамдай суюкли опа-сингилларим! Сизларни меҳр-муҳаббат билан бағримга босиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман. Ҳамиша бахтимга баҳордай яшнаб-яшариб юринг. Сизларга оилавий бахт-саодат тилайман, азизларим!

Табрикларни Робия ЙЎЛДОШЕВА ёзиб олди.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026