“Аслдил мед” клиникаси эл саломатлиги учун ҳамиша хизматга тайёр
Тиббиёт фахрийси, тажрибали шифокор Янгибой Сабуров эл саломатлиги йўлида 50 йилга яқин меҳнат қилди. Умрини хасталарга шифо улашиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариб, саломатлигини мустаҳкамлашга бағишлаган бу инсон юрт хизматида бўлишни, эл дилидан жой олишни энг катта бахт деб билди.
Президентимизнинг 2017 йилдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинганлиги тиббиёт соҳаси ривожига кенг йўл очди. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида юртимизда замонавий хусусий тиббиёт муассасалари сони кўпайди. Тиббиёт фидойиси бўлган Янгибой Сабуров ҳам давлатимиз томонидан яратилаётган бундай имкониятлардан фойдаланиб, сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида аҳоли эҳтиёжига кўра, Қипчоқ шаҳарчасида “Аслдил мед” клиникасини ташкил қилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида 2018 йилда бошланган клиника биносининг қурилиши бир йил муддат ичида тугалланди. Бу бинода 2019 йилнинг май ойида клиника билан бирга дорихона, озиқ-овқат дўкони ҳам ишга туширилди. Кундузги, кечки стационар даволашга ва амбулатор қабулга мўлжалланган мазкур клиникани ташкил қилиш мақсадида “Қишлоққурилиш банк”дан 3 йил муддатга олинган 500 млн. кредит ҳисобидан зарур жиҳозлар, тиббий ускуналар келтирилди ҳамда янгидан 12 иш ўрни яратилди. Клиника электрофорез, УЗТ, элетрокардиограф, дарсанваль, ингалятор, уқалаш ва умуртқа поғонасини чўзишга мўлжалланган махсус каравотлар, марваридли ва Чортоқ санаторийсидан келтирилган сертификатга эга маъданли сув ванналари билан жиҳозланган.
Шифо истаб келган беморларга клиникада даволаниш мобайнида 3 маҳал парҳезли овқат ҳам берилади. Хушмуомала ҳамширалар эса шифокорлар тайинлаган муолажа амалларини ўз вақтида бажаришади. Шу кунга қадар бу ерда 200 нафардан зиёд бемор касалликдан халос бўлиб, соғлом ҳаётга қайтди. Келгусида клиникада лаборатория, ичакларни паразитлардан тозалаш хизматлари кўрсатиладиган бўлимларни ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Узоқ йиллар тиббиёт соҳасида меҳнат қилиб келган фидойи тиббиёт ходими Янгибой Сабуров ва у раҳбарлик қилиб келаётган “Аслдил мед” клиникаси ҳам эл саломатлиги учун ҳамиша хизматга тайёр. Дардларга дармон бўлишни ҳаётдаги асосий мақсади деб билган фахрий шифокор Янгибой Сабуров ва унинг меҳнат жамоасини касб байрамлари билан қутлаймиз.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶