СОҒЛОМ БОЛАЛАР – КЕЛАЖАК ТАЯНЧИ
Туман Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлими, Болалар реанимацияси бўлимларида бемор болажонларга тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Шошилинч вазиятларда ва касалликлар хуруж қилган пайтларда бўлимдаги олий тоифали шифокор Э.Хидиров, олий тоифали реаниматолог шифокор У.Жумамуродов ҳамда тажрибали шифокорлар Ф.Нуримбетов, М.Норимматов, С.Бекжонова, Э.Абишевалар бемор болаларнинг саломатлиги тикланишига яқиндан ёрдам кўрсатишади. Шунингдек, ҳамширалардан С.Бекчонова, Г.Айтимбетова, С.Кенжабоева, Б.Ўрозбоева ва Т.Нуриевалар ҳам бўлимда 30 йилдан буён сидқидилдан хизмат кўрсатиб келишмоқда.
Болалар саломатлигини асрашда, шошилинч ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда реанимация хизматининг ўрни ниҳоятда катта. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли бу бўлимдаги тиббий ёрдам сифатини қониқарли даражада дейиш мумкин. Шифокорлар бемор болаларга ташҳис қўйиш, уларнинг саломатлигини тиклашда замонавий ускуналар ёрдамида, билим ва тажрибаларига таяниб фаолият олиб боришмоқда.
Шу ўринда туманимиз аҳолисига “Қипчоқ”, “Биродар Норимматов”, “Гулноз” хусусий дорихоналари томонидан беминнат хизмат кўрсатиб келинаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Туман аҳолисининг соғлигига камарбаста бўлиб, инсонларга дарддан фориғ бўлишда кўмак бериб келаётган барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз. Эл-юрт саломатлигини сақлаш йўлидаги беминнат хизматларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз.
О.Ўрозалиева,
меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶