Амударёлик ёш спортчилар бокс бўйича Қорақалпоғистон турнири ғолиби бўлдилар
Тўрткўл шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси турнири бўлиб ўтди,
8-12 октябрь кунлари ёш спортчилар ўртасида ўтказилган ушбу турнирда Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Республикамизнинг Қўнғирот, Чимбой, Беруний, Элликқалъа, Тахтакўпир, Амударё туманларидан, шунингдек, Нукус Олимпиа заҳиралари мактаб интернатидан маҳоратли спортчилар қатнашдилар. Қизғин ўтган мусобақаларда туманимиз спортчи ёшлари спорт мактабидаги тажрибали мураббийлар Жасур Нуримбетов ва Обид Усмоновлардан ўрганган жанг усулларини қўллаб, муваффақият қозондилар.
Турнирда ёш боксчилардан Диёрбек Анваров 50 кг. вазн тоифасида фахрли 1-ўринни, Жавлонбек Жумамуродов 36 кг. вазн тоифасида 1-ўринни, Шаҳзод Қодирбоев 52 кг. вазнда 1-ўринни, Шаҳзод Холбоев 32 кг. вазнда 1-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, Аброр Раҳимбоев 32 кг. вазн бўйича 2-ўрин, Жонибек Турсинбоев 60 кг. вазн бўйича 2-ўрин, Бахт Сабуров 46 кг. вазн бўйича 2-ўрин ғолиблари бўлдилар. Бунёд Исмоилов 54 кг. вазнда, Бунёд Илҳомов 44 кг. вазнда 3-ўринни эгалладилар.
Турнир мусобақалари ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
Ҳамида Ражабова, Болалар-ўсмиралар
спорт мактаби катта мураббийи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶