14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:49
Қишлоқ хўжалиги 👁 957

ҚАЙНОҚ МЕҲНАТ ВА ҒАЛАБА СУPУPИ

ҚАЙНОҚ МЕҲНАТ ВА ҒАЛАБА СУPУPИ

Айни кунларда туманимизнинг бепоён пахта далаларида пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш мақсадида фермер ва деҳқонлар фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар. Оппоқ чамандай очилган пахтазорлар нафақат пахтакор фермер ва деҳқонлар, балки олийҳиммат халқимиз учун ҳам чинакам меҳнат майдонига айланган. Уларнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнатлари туфайли туманимизда юксак ҳосил хирмони бунёд этилди. Меҳнат зафарига ҳисса қўшган ана шундай фидойилардан бир гуруҳини суҳбатга чорладик.

Жумабой АСҚАPОВ, “Тош ёп” ММТП раиси:

– Бизнинг “Тош ёп” муқобил машина трактор паркимиз Тош ёп овулидаги 8 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Жами пахта майдонлари 276 гектарни ташкил этади. Ушбу майдонларда кўкламда ерга уруғ ўз муддатларида ва сифатли экилиши таъминланди ва текис ниҳол олишга эришилди. Пудратчи ва механизаторларимизнинг ёз бўйи қилган фидойи меҳнатлари натижасида мўл ҳосил етиштирилди.

Кузги йиғим-терим уюшқоқлик билан ташкил этилгани, теримчиларнинг унумли ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилгани ўзининг самараларини берди: туманда биринчилардан бўлиб, йиллик режа адо этилди.

Шу кунгача овулдаги фермер хўжаликлари пахта далаларидан 603 тонна ўрнига 660 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олиниб, йиллик шартномавий режа 110 фоиздан ошириб бажарилди.

Биз туманимиз пахтакорлари эришган бугунги юксак меҳнат зафарига ўзимизнинг ҳиссамизни қўшганимиздан қувонамиз.

***

Pаҳим ДАВЛЕТОВ, терим отряди раҳбари:

– Мен Ўрта қалъа овулидаги “Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалигида терим отряди раҳбариман. Фермер хўжалигимизда 65 нафар пудратчи фаолият юритади. Пахта йиғим-терими жараёнида теримчиларга етарли шароитлар яратиб берилаётганлиги, уларга топширган пахтаси учун терим пулларининг ўз вақтида бериб борилиши натижасида уюшмаган аҳолидан 70 нафар кўнгилли теримчилар ёрдамга келишди. Уларнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнатлари натижасида режадаги 242 тонна ўрнига 270 тоннадан ортиқ пахта топширишга эришилди.

Фермер хўжалигимизнинг бу юксак хирмонига пудратчи Мақсуд Дўсчанов оиласи 4 тонна, уюшмаган аҳоли ҳисобидан келган теримчилардан Зайнаб Олламова 3,5 тонна ва Муяссар Pаҳимова 3 тонна пахта териб топшириб, муносиб ҳиссасини қўшдилар.

Биз далалардаги барча пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиб, давлат хирмонига топширишга ҳаракат қилаётирмиз.

***

Пўлат САИДОВ, Навоий номли МФЙ котиби:

– Йиғим-терим мавсуми бошиданоқ маҳалламиз уюшмаган аҳолиси ташаббус билан чиқдилар: “Ҳар бир оила – пахтакорларга мададкор!” шиори остида 11 сентябрь куни 120 нафардан зиёд аҳоли вакилларини бирлаштирган кўнгилли ҳашарчилар гуруҳи тузилиб, “Юсуфхўжа”, “Эрлапас” фермер хўжаликлари далаларида пахта теримини бошлаб юборишди. Амир Темур номли овул ҳудудидаги фермер хўжаликларида ўз ижара ерлари мавжуд бўлган 50-60 нафар киши эса ўзлари меҳнат қилаётган фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида фаол қатнашмоқда.

Маҳалламизнинг кўнгилли ҳашарчилар гуруҳи аъзолари кунига 11,5-12 тонна пахта теришмоқда. Биринчи теримда қўлда терилган ҳар бир кг. пахта учун 800 сўмдан, иккинчи теримда 1000 сўмдан иш ҳақи берилди. Илғор теримчиларимиз кунига 120-130 кг., ҳатто ундан ҳам кўпроқ пахта теришга эришишаяпти.

Теримчилар учун “Юсуфхўжа” ва “Ерлапас” фермер хўжаликлари раҳбарияти томонидан яхши дам олиш, қулай меҳнат шароити яратилган. Дала бошида ҳар куни иссиқ овқат билан таъминланган теримчилар иш унумини янада оширмоқда.

***

Ўткир МАТЁҚУБОВ, “Агробанк” Амударё филиали бошқарувчиси:

– Туманимиз пахтакорларининг эришган юксак меҳнат ғалабасида бизнинг “Агробанк” Амударё филиалимиз ходимларининг ҳам ҳиссалари бор. Филиалимиз томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фермер хўжаликларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил бошидан бугунги кунга қадар техника воситаларини сотиб олиш учун жами 3 млрд. 961 млн. 257 минг сўм кредит ажратилди.

Шу билан бирга пахта ҳосилдорлигини ошириш ва сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш мақсадида пахтачилик фермер хўжаликлари майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун 2 млрд. 200 млн. сўм кредит ажратилди.

Филиалимиз томонидан туманимиздаги 366 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиб келинмоқда. Пахта ҳосилини етиштириш учун фермер хўжаликларига жами 72 млрд. 850 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумида теримчиларга терим пуллари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

***

К.БОБОЖОНОВ, “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖ туман филиали бошлиғи:

– “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖ туман филиали жамоаси бу йил ҳам туманимиз пахта далаларида мўл ҳосил тўпланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, пахтакорлар хизматига ҳамиша шай бўлиб турдилар.

Туманимизда бу йилги ғўза парвариши даврида ҳар бир гектар ерга ўртача 174 кг.дан жами 2653,5 тонна фосфорли, ҳар бир гектар ерга 49 кг.дан жами 747,25 тонна калийли, ҳар бир гектар ерга ўртача 611 кг.дан жами 9321,75 тонна азотли ўғитлар сарфланди.

Шунингдек, бу йилги мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан, пахта ўсимлигини қишлоқ хўжалиги зараркунандаларидан ҳимоя қилиш мақсадида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди, тумандаги мавжуд 16 та биолабораториялар фаолиятидан ҳам самарали фойдаланилди.

***

Кенгесбой ДавЛетяров, Назархон ОФЙ раиси:

– Пахта йиғим-терим мавсуми бошиданоқ кўнгилли равишда пахта теримига чиқишни хоҳловчилар сафи кун сайин ошиб, икки-уч кун ичида 500 нафарга етди. Бугунги кунга келиб ҳар куни 613-620 нафар киши овул ҳудудидаги барча фермер хўжаликлари далаларида гуруҳларга бўлинган ҳолда, кунига 40-42 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишда деҳқон ва фермерларга кўмакдош бўлишмоқда.

Теримчилар учун далалар бошида қайнаган сув, тушлик ташкил этилиб, иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилаётгани кунлик суръатнинг ошишини таъминламоқда. Ҳашарга чиқаётган аҳоли ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, туманимизнинг 2019 йилги юксак ҳосил хирмонига 22 сентябрдан 8 октябрга қадар салкам 700 тоннага яқин пахта териб беришди.

***

Илҳом ПОлвонов, “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалиги раиси:

– Бизнинг фермер хўжалигимиз жорий йилда 19 гектар майдонга экилган кузги буғдойни яхши парвариш қилиб, ҳосилдорликни 75 центнерга етказишга, шу билан бирга 66 гектар майдонга пахта экиб, унинг парваришини юксак агротехника қоидалари асосида ташкил этишга ва ҳар бир туп ғўзада мўл ҳосил тўплашга муваффақ бўлди.

Биз пахта йиғим-терими бошланган пайтданоқ теримчилар учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилдик. Теримчиларга яхши шароитлар яратилаётгани, терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани сабабли ҳар куни овулимиздаги уюшмаган аҳолидан 100 нафари пахта теримида иштирок қилдилар. Натижада қисқа фурсат ичидаёқ шартномавий режани ошириб бажаришга, яъни давлатга 145 тонна ўрнига 200 тонна пахта топширишга муваффақ бўлдик.

Бизнинг бу ютуқларимизга пудратчи теримчилардан Гулора Ўтабоева 8 тонна, Шерали Асқаров 5 тонна, Саида Хўжамуродова 4 тонна пахта теришиб, муносиб ҳисса қўшдилар. Шунингдек, уюшмаган аҳоли ҳисобидан келган чевар теримчилардан Ширин Душамова 4 тонна, Pоҳатой Қурбонбоева 4 тонна, Умида Худойберганова 3,5 тонна ва Муслима Қўчқорова 3 тонна пахта териб бердилар. Биз бугунги қувончли кунда бу илғор теримчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Пахта далаларимизда ҳали ҳосил мўл. Пахта теримини қизғин давом эттириб, туманимиз хирмонининг янада юксалишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

***

Эркинбой ТЎPАЕВ, “Амат Тўраев” фермер хўжалиги раиси:

– Жорий йилда бизнинг фермер хўжалигимизда 62 гектар пахта майдонидаги ғўза ниҳоллари парваришида барча агротехник тадбирларни ўз муддатларида олиб борганимиз туфайли ғўза ниҳолларимиз ҳосилдор бўлиб етилди. Кузнинг илк кунларида ҳосил йиғим-теримига киришган бўлсак, сентябрь ойи охирида йиллик шартномавий режамизни ошириб бажаришга эришдик. Мавсумда далаларимизда 50-60 нафар теримчилар ғайрат-шижоат билан ишладилар. Айниқса, Гулноз Болтабоева, Шоҳида Собирова, Саломат Саймонова, Насиба Ербоева каби пудратчиларимиз мавсум давомида кунига 150-140 кг.дан пахта териб, барчага намуна бўлдилар.

Шу кунгача фермер хўжалигимизда йиллик режанинг 110 фоизидан зиёд ҳосил йиғиштириб олдик. Бу бизнинг туманимизнинг юксак пахта хирмонига қўшган ҳиссамиздир.

***

Азамат Қурбонбоев, “Фидойи ёшлар отряди” аъзоси:

– Жорий йилдаги йиғим-терим мавсумида ҳам Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан “Фидойи ёшлар отряди” ташкил этилди. Отрядга 810 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар жалб қилинди.

Мен ҳам 150 нафар отряд аъзолари қаторида Намуна маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларида пахта теримида иштирок этмоқдаман. Бу ерда биз теримчилар учун етарли шароит яратилган.

Дастлабки ўн кунликда 1,5 тонна пахта териб, пахта хирмонимизнинг янада юксалишига ўз ҳиссамни қўшдим. Қисқа вақт ичида 1 млн. 200 минг сўм миқдорида пул олиб, даромадга эга бўлдим. Иттифоқнинг туман Кенгаши ва ҳомийлар бизни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашди.

Туманимизнинг “оқ олтин” хирмонига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019