13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Жамият 👁 3,444

МАЪНАВИЯТ САБОҚЛАРИ

МАЪНАВИЯТ САБОҚЛАРИ

Бой она тилимизнинг изоҳли луғатидан ўрин олган "жон” ва "жоним” сўзлари инсон учун энг азиз бўлган яқинларига нисбатан, шунингдек, унинг учун қадрли бўлган Ватанига нисбатан кенг қўлланилади. Масалан, жоним Ватан, жон дўстим, севган ёрига нисбатан жонгинам ва ҳ.к. Аммо, бугунги кунда айрим инсонлар, айниқса ёшлар томонидан бу сўзларнинг асл маъноси бузиб, миллий маънавиятимизга зид сўзлар қаторида, ҳатто ножоиз ўринларда қўлланилаётганлиги инсонни ўйга толдирадиган ҳолатлардан биридир. Шу боис, аввало ушбу сўзларнинг қўлланилиш ўрни ва мазмунини теран англаб олиш зарур.

Маълумки, халқимиз орасида «руҳи шод бўлсин....», «жони ором топди», «жон куйдирмасанг, жонона қайда...», "жонгинам” каби сўз ва иборалар бор. Нима учун шундай дейилади?

Нега:

«Бир жон эмас, эй суйгули томирларнинг қони Ватан,

Сенсан, бале билганларга жонларни, жонони Ватан»

(Ҳ.Ниёзий, «Ватан») каби ижод намуналари пайдо бўлган.

Руҳ нима? Жон нима? Жон нима учун бизга берилган, яъни ҳаётимиз (жонимиз)нинг маъноси, мақсади нима?... Бу каби кўплаб саволлар жон, руҳ масаласи ҳақида ҳақиқатни билишга ундайди.

Жон, руҳ ҳақидаги саволлар одамзот онгли яшай бошлаган замонлардан буён уни ўйлантириб келади. Улар ҳақидаги тасаввурлар ибтидоий тузум даврида вужудга келганлиги тарихдан маълум. Яъни, ибтидоий одамлар табиат ҳодисалари, туш кўриш, ўлим, уйқу каби ҳодисаларни ўзларича талқин қилиб, табиатдаги ҳар бир жисмда жон, рух бор, деб ишонишган.

Буюк бобокалонимиз Ибн Сино руҳни танадан ажратиб бўмаслигини асослайди ҳамда танадаги касалликларни даволаш учун руҳиятдан фойдаланиш имкониятлари ҳақида айтади.

Адабиётларда, луғатларда «жон» тушунчасига турлича таърифлар берилган. Масалан, Гомер шундай таърифлайди: «Жон вужуд охирги нафасни чиқарганида танани тарк этадиган «ҳаёт қуввати», баъзи адабиётларда  "тирик вужудни шакллантирувчи ва қувватлантириб турувчи фаол мақсадга йўналган асос” (Аристотель) деб, баъзан эса «инсон борлиғининг ўлмас руҳий асоси» (диний таълимотларда) деб талқин этилади.

Баъзида ухлаганда, туш кўрганда жон танани вақтинча тарк этиши таъкидланади. Халқ оғзаки ижодининг ноёб намуналаридан бири бўлган. «Алпомиш» достони қаҳрамонларидан бири Барчиннинг кўрган тушини канизаги Суқ-суройга айтаётган қуйидаги ҳолатида ҳам у ўз аксини топади:

Жон жасаддан бир беқарор бўлганда,

Зиён ётиб, раҳмат тошар бўлганда,

Раҳмат дарё айни тошиб келганда,

Туш кўрибман файзи саҳар бўлганда.

Жон, руҳ сўзлари бизнинг шоир ва ёзувчиларимиз ижодида ҳам кенг қўлланилган ҳамда уларнинг аҳамияти кўрсатилган. Жумладан, Аҳмад Яссавий инсон танасидаги жоннинг омонатлиги, у бир кун танани тарк этишини, шу боис, вақтни ғанимат билиб, руҳни поклаш зарурлигини уқтириб шундай дейди:

Банда бўлсанг, меҳнат топгил одам,

Оқил эрсанг, ғаниматдур сенга шул дам.

Омонатдир азиз жонинг юрма беғам...

"Жон”, "жоним”, "жонгинам” каби кундалик ҳаётимизда кўп учрайдиган сўзлар инсонларнинг бир-бирларига муносабат қуроли ҳамдир.

Айрим шоир ва ёзувчиларимиз ижодида муҳаббат туйғулари билан боғлиқ майл, васл, интизор, жондан азиз ёр, Ватан, дўст каби сўзлар инсоннинг жонига, руҳига доир ҳолатини, кечинмаларини ифодалаб, яхлит бир руҳий манзара яратади.

Алишер Навоий: «Жон бериб, ёри муддаоси учун,

Балки юз жон анинг ризоси учун», деб ёрнинг розилиги, муддаоси учун жонини беришга тайёр инсонлар ҳақида куйлайди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса севикли ёрнинг инсон ҳаётига маъно бағишловчи, умрини узайтувчи, жисмидаги руҳи ҳам у билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб, шундай дейди:

Жонимда менинг ҳаёти жоним сенсан,

Жисмимда менинг руҳи равоним сенсан.

Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри азизи,

Алқиссаки, умри жовидоним сенсан.

Ўзбекистон қаҳрамони И.Юсупов: «Жонимни берайин, демасин сенга, Берса, айтмай берар бир дўстинг бўлсин», дея дўстнинг маънавий тарафдан қўллаб-қувватловчи, яхши-ёмон кунингда ёнингда турувчи бир қадрдон бўлишини, яъни дўст танингдаги жонинг каби бўлиши лозимлигини айтади.

Шуни таъкидлаш керакки, инсон муҳаббатининг энг улуғи Ватанга бўлган муҳаббатдир. Зеро, инсонлар Ватан учун ширин жонидан кечиши мумкин. Шунинг учун ҳам жонларнинг жони Ватан, дейилади.

Бир донишманд: «Умр мен учун баридан қиммат, муҳаббат умрдан ҳам қиммат. Лекин элимнинг озодлиги, тинчлиги учун керак бўлса икковидан ҳам кечаман», дея Ватанпарварлик туйғусининг нақадар буюк эканлигини, Ватан учун жонни фидо қилиш лозимлигини айтади.

Мухтасар қилиб айтганда, руҳ ва жон инсонларнинг туб моҳиятини ташкил қиладиган маънавий асосдир. Зеро, руҳ ва жон соғломлигининг такомил нуқтаси маънавий етук инсондур.

Ирода ЯХШИМУРОДОВА,

3-сонли Амударё академик лицейи ўқитувчиси.

(Фото - http://www.gazeta.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026