БОЛАМ ЁЗ МАВСУМИНИ КЎНГИЛЛИ ЎТКАЗСИН ДЕСАНГИЗ…
Ёз – барча болалар фаол дам оладиган пайт. Улар табиат қўйнига саёҳатга чиқиш, спорт турлари билан шуғулланиш, ўйинлар ўйнаш, чўмилиш имконияти туғилганидан шод бўладилар.
Кичик ёшдаги болалар кўпроқ арғимчоқ учишга интиладилар, ўзини уддабурон кўрсатиб, арғимчоқни қўли билан ушламаган ҳолда учиб, пастга сакрайдилар. Натижада арғимчоқдан сакраган бола ёнида турган болага бориб урилиши ва жароҳатланиши мумкин.
Катта ёшли болалар эса спорт ўйинлари, айниқса футбол ўйнаш чоғида шикастланадилар. Коптокни югуриб келиб тепиш, нотўғри копток ошириш ҳам пайлар чўзилишига, бўғимлар шикастланишига, ҳатто қўл-оёқ суяклари синишига ҳам олиб келади.
Бундан ташқари, кунлар исиши билан ҳамма, катта-ю кичик сувда чўмилишни хуш кўришади. Лекин чўмилишда ҳам ўзига яраша қонун-қоидалар мавжуд.
Демак, чўмилиш вақтида ҳам турли жарохатлар олиш мумкин.
Жарохатларнинг олдини олиш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш керак. Аввало, чўмилиш ҳавзаси тоза, суви алмаштирилиб туриладиган хавфсиз жой бўлиши талаб этилади. Шунингдек, чўмилишга шифокор кўриги ва тавсиясидан сўнг бориш фойдалидир.
Чўмилишни куннинг қуёшли, шамолсиз, ҳаво ҳарорати 20-25 даража, сув ҳарорати 17 - 19 даража бўлганда бошланг.
Қуёш ваннаси қабул қилганда, югуришдан сўнг, фаол ўйинлардан кейин, тайёргарлик қилмасдан туриб тезда сувга тушиш асло мумкин эмас. Таом қабул қилинганидан бир соат ўтгандан сўнг чўмилиш жуда фойдали. Ҳар доим чўмилишдан олдин дам олиш ва кейин чўмилиш инсон танасига яхши таъсир қилади. Очиқ ва оқар сув ҳавзаларида, каналда чўмилганда қирғоқдан узоққа сузманг, оғоҳлантрувчи белгилардан ўтиб кетманг. Тез оқар канал ва дарё сувида чўмилиги болалар учун хавфли ва бунга асло йўл қўймаслик керак.
Шуни унутмаслик керакки, сувда 10-15 дақиқадан ортиқ чўмилиш танани совутиб, одамни лоҳас қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун танада тиришиш пайдо бўлса, ўзингизни йўқотманг, атрофингиздагиларни ёрдамга чақиринг ва ўзингизга нотаниш бўлган жойларда сувга умуман сакраманг.
Юқоридагиларга амал қилиш – саломатлигингиз гарови бўлиб, турли жарохатланишлардан сақланишнинг асосидир.
И.НУРИМБЕТОВ, туман Тиббиёт бирлашмаси болалар жаррохи,
Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ижрочи директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶