Табиатга эътиборсизлик жиноятга бошлади
Атрофимизни ўраб турган яшил олам – миллий бойлигимиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасида: "Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур” эканлиги қайд этилган. Лекин ана шу фуқаролик бурчини ҳамма ҳам тушунавермайди ёки тушуниб туриб, ўзларини билмаганга солишади.
"Қангли” овулида яшовчи фуқаро Ўтамурод Полвонов (исм-шарифи ўзгартирилди) овул ҳудудида табиий равишда ўсиб турган 345 туп тўранғил дарахтини ҳеч қандай рухсатсиз чопиб, қурилиш ашёси сифатида фойдаланмоқчи бўлган ва оқибатда табиатга 31 321 646 сўмлик зарар етказган.
"Дўсжон бобо” фермер хўжалиги жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Аброр Ҳамидов эса 2013 йилнинг 5 сентябрь куни 73 туп тўранғил дарахтини чопиб, табиатга жами 16 228 269 (ўн олти миллион икки юз йигирма саккиз минг икки юз олтмиш тўққиз) сўм миқдорида зарар етказган.
Афсусланарли томони шундаки, ҳар иккала фуқаро ҳам бирон марта бу дарахтлар парвариши билан шуғулланмай, табиий ҳолда ўсиб, атроф-муҳитга гўзаллик бахш этиб турган дарахтларни ноқонуний равишда чопиб, моддий манфаат кўришни режалаштирганлар. Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига хилоф равишда жиноят содир этганлар.
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиб, табиатга жуда катта миқдорда зарар етказганлари учун Ўтамурод Полвоновдан 31 321 646 (ўттиз бир миллион уч юз йигирма бир минг олти юз қирқ олти) сўм, фуқаро Аброр Ҳамидовдан 16 228 269 (ўн олти миллион 228 минг 269) сўм давлат фойдасига ундириб олинди.
Конституциямизда қайд этилганидек, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Буни унутишга асло ҳаққимиз йўқ.
М.Бабатаев,
Орол табиатни муҳофаза қилиш прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶