Қишлоқ хўжалиги
👁 613
Кам таъминланган оилаларга кўчат ва уруғлар тарқатилди
Айни кунда Ўрта қалъа овулининг Боғ маҳалласи аҳолиси томорқа ерларида экин-тикин ишларини амалга ошириш жадал давом этаяпди.
Яқинда маҳалла фуқаролар йиғини котиби Отабек Абдуллаев ва туман ғазначилик бўлинмасидан маҳаллага бириктирилган масъул ходим Мурод Қўчқоровлар кам таъминланган оилалардан 23 тасига помидор ва булғор қалампири ниҳолларини ҳамда бодринг уруғларини тарқатишди.

- Томорқа ерларимизга турли экинларни экишимизга ёрдам кўрсатаётган туманимиз раҳбарларидан чексиз миннатдормиз, - дейди маҳалла фуқароси Чаршам Матчонов, - Биз бундай ғамхўрликларга жавобан томорқамизни янада ривожлантиришга, экинлар турини кўпайтиришга, уларнинг ҳосилдорлигини оширишга ҳаракат қиламиз.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶